ҲАР КИМ ДАСТУРЧИ БЎЛИШИ МУМКИН! BOOTCAMP’ДА ШУНДАЙ ИМКОНИЯТ БEРИЛАДИ

  •   DiMaX
  •  1930
  •  13.10.2018 12:23

ҲАР КИМ ДАСТУРЧИ БЎЛИШИ МУМКИН! BOOTCAMP’ДА ШУНДАЙ ИМКОНИЯТ БEРИЛАДИ

Агар сиз дастурчи бўлмасангиз, ўрта асрдаги саводсиз одамлардан бирига ўхшайсиз. Улар «Фикрлаш руҳонийларнинг иши» деб тушунишар эди. Инсоният ҳамма ўқиш ва ёзишни ўрганган Ренесанс (Уйғониш) тарихини яшаб ўтди. Энди биз навбатдаги ренесанс даврига келдик, бу – ҳар бир одам код ёзиб дастурлашни биладиган давр бўлади.

Тим О’Реилли, O'Reilly Media асосчиси.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда мобил телефонлардан фойдаланувчилар сони 22.8 миллион, интернетдан фойдаланувчилар сони 20 миллион кишидан ошиб кетди. Мобил интернетда оммавий ахборот воситаларини кузатиб бориш кескин ошганлиги, давлат интерактив хизматларининг кундан-кунга ривожланиб бораётганлиги, маиший техникаларини ишлатишда, таълимда, соғлиқни сақлаш тизимидан компьютер технологияларининг тезлик билан кириб келаётганлиги оддий инсондан ҳам керакли даражада ахборот технологиялари ҳақида билимга эга бўлишни талаб қилмоқда. Технология ҳақида билимингиз қанчалик кўп бўлса, шунчалик яшашингиз осон ва қулай бўлади. Акс ҳолда компьютер саводсизлиги турмушнинг ривожланмай қолишига сабаб бўлади.

Демак, биз ахборот технологияларининг таъсирида қолдик. Демак, шунга мос равишда дастурий маҳсулотларга, хизматдан фойдаланишга талаб жуда юқори. Бу ўз ўрнида ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчиларни фаолликка, рақобатга бошлайди. Инсоният тараққиётининг сўнгги, ҳозирги босқичида янги касб-ҳунарни кашф қилди. Бу дастурчиликдир.

Дастурчилар – бугунги куннинг кашфиётчи, ихтирочиларидир. Яшаш тарзимизни осонлаштирадиган, енгиллаштирадиган ақллилардир.

Инсоннинг энг катта ресурси бу – ақл, тафаккур қилиш, фикрлаш имкониятидир. Жамиятда ақлий фаолият талаб қилинадиган касб ва ишлар кўп, лекин дастурлаш булар орасида энг замонавий, энг даромадли ва энг тез ривожланиб борувчи ва шунингдек қисқа вақтда, ҳар ким ўрганиши мумкин бўлган соҳадир.

Билл Гейтс айтганидек, «Дастур ёзишни ўрганиш онгингизни кенгайтиради ва сизни яхши фикр юритишингизга ёрдам беради, ҳамма соҳаларда фойдали фикрлаш услубини яратади».

Умумий қилиб очиқчасига айтганда, дастурлаш яхши яшаш имконини берадиган энг осон йўллардан биридир.

PDP дастурлаш ва тиллар академияси ўқув марказида ташкил этилган илк Bootcamp дарслари бошланди. 1- гуруҳ талабалари шижоат билан ўқишга киришди. Синов дарслари ҳафтасидан кейин талабаларнинг дастурлаш бўйича илк таассуротлари билан қизиқдик.

Турдалиев Шерзод. Биринчи гуруҳ талабаси

Мен дарслар бунчалик чуқурлаштириб ўтилади ва дарс соати ҳам бундай узоқ бўлади, деб ўйламаган эдим. Лекин, ҳаммаси рекламада айтилганидек экан. Илк таассуротларим эса жуда илиқ ва ижобий. Шинам ўқув хонаси. Аҳил жамоа. Профессионал ўқитувчи устоз. Дастурлаш ҳақида тасаввурларим жуда бойиди. Гарчи дарс ўтганимизга 1 ҳафта бўлганига қарамай, жуда кўплаб билимга эга бўлишга эришдим. Ўқув жараёни ҳам ажойиб, қизиқарли дебатларга бой тарзда бўляпти. Устоз-шогирд анъанаси фаол ишламоқда. Bootcamp – қисқа вақт ичида жуда кўп билимларга эга маҳоратли дастурчи бўлиш учун айни муддао! Шу қаторида ўзимга ва қолган гуруҳдошларимга зафарлар тилаб қоламан!

Турдалиев Шерзод.

Мирзамитдинов Сайёд. Management Development Institute of Singapore битирувчиси.

Дарсларни реал проектлардан мисоллар келтирилган ҳолда олиб борилиши, қийин бўлган web технологияларни осон тушунтириш методларини қўлланиши туфайли дарсларни тез ва осон ўзлаштиряпмиз. Ҳар кунги ўтган мавзуларга мослаштириб реал проектлардан уй иши берилиши, бошқа дастурлаш курсларида топиб бўлмайдиган қимматбаҳо тажриба булаяпти.

Мирзамитдинов Сайёд

ДАРС ЖАРАЁНИДАН ЛАВҲАЛАР

Дарс жараёнидан лавҳалар
Дарс жараёнидан лавҳалар
Дарс жараёнидан лавҳалар
Дарс жараёнидан лавҳалар
Дарс жараёнидан лавҳалар
Дарс жараёнидан лавҳалар
Дарс жараёнидан лавҳалар
Бўлажак дастурчилар

Ахборот асрида жараёнлар, муносабатлар тезлашиб кетди. Қисқа вақтда катта ишларни бажариш, узоқ масофани босиб ўтиш, жуда катта ахборотни дақиқаларда қўлга киритиш имконияти инсон фаолиятига катта таъсир кўрсатди. Вақтдан унумли фойдаланиш энг долзарб масала ва муваффақиятнинг калитига айланди.

Bootcamp айнан қисқа вақт ичида тўлиқ ва кучли дастурчига айланиш имкониятини берувчи ўқитиш шакли ҳисобланади. Bootcamp’лар ахборот технологиялари, дастурлаш ривожланган мамлакатларда турли касб эгаларини тайёрлашда кенг қўлланиладиган таълим усули ҳисобланади. Хусусан, АҚШ, Англия, Канадада ахборот ва дастурлар ишлаб чиқарадиган, хизмат кўрсатадиган компаниялар ҳамда университетлар дастурчиларни тайёрлаш бўйича Bootcampлар ташкил этган. АҚШ Меҳнат вазирлигининг таҳлилларига кўра, 2020 йилга бориб меҳнат бозорида дастурчи кадрларга бўлган талабнинг атиги 30 фоизи қопланиши мумкин, бу соҳада вакансиялар сони кўпайиб кетади. Ахборот технологиялари иқтисодиётининг асосий қисмини ташкил этадиган ривожланган давлатлар мигрантларни қабул қилишда, кучли мутахассисларни чорлаш мақсадида дастурчиларга алоҳида устуворлик ва имкониятлар бериб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон мисолида айтадиган бўлсак, ахборот технологияларини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиши ва республика имкониятлари, эҳтиёжларидан келиб чиқиб қилинган таҳлилларга кўра, яқин йилларда юз минглаб дастурчиларга эҳтиёж туғилади. Ҳозирнинг ўзида юртимизда дастурчилар энг кўп етишмаётган, катта маош таклиф қилинаётган кадрлар ҳисобланади.

Дастурчининг меҳнат бозорида бошқа мутахассислардан энг катта ютуқли томонидан бири шуки, ишга қабул қилишда олий маълумот дипломи қатъий талаб қилинмайди, балки, билим ва тажрибасига қаралади. Билим ва тажрибани қисқа вақтда шакллантиришнинг энг қулай йўли бу, албатта Bootcamp’да ўқиш.

Дастурлашни ўргатиш бўйича Bootcamp’нинг 2-гуруҳига қабул давом этмоқда. Гуруҳимизда ўз олдига аниқ мақсад қўйган, тиришқоқ талабаларни жамлашни мақсад қилганмиз.

Bootcamp касби, мутахассислиги, ўқув маълумотидан қатъи назар 16 ёшдан катталар учундир. Асосий талаб – ўқиш ва ўрганишга қизиқиш ҳамда хоҳиш-истакнинг бўлиши, қолганида биз ёрдам берамиз.

BOOTCAMP’ДА ЎҚИШ УЧУН НИМАЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ?

Bootcamp гуруҳларига 16 ёшдан юқори бўлган, камида ўрта таълим маълумотига эга, компьютердан фойдаланишни биладиган, инглиз тилидан бошланғич билимга эга хоҳловчилар қабул қилинади.

Талабанинг ўзида шахсий ноутбук бўлиши талаб этилади.

Биз сизга таклиф қилаётган таълимда web дастурлаш йўналишида тўлиқ дастурчи (Full stack developer) бўлиш имконияти мавжуд. Бунинг учун аввал бир ҳафта давомида сизда дастурчи учун талаб қилинадиган [арактер ва минимум билимлар борлиги текширилади. Яъни мавзуларни сабр билан ўрганиш, тиришқоқлик, инглиз тилини билиш даражаси (дастурлаш тиллари, технологиялари инглиз тилида ишлагани туфайли, инглиз тилини камида бошланғич даражада билиш талаб этилади), компьютерда ишлаш қобилияти ўрганилади.

ЎРГАНИЛАДИГАН ТEХНОЛОГИЯЛАР ВА ТИЛЛАР

Front-end Development: HTML, CSS, Bootstrap, Sass, JavaScript, jQuery, jQuery plugins, Gulp;

Back-end Development: Java Core, Java OOP, Java Advanced, Node JS технологиялари;

Database Development: Oracle, PL SQL Developer, PostGreSql, MongoDb;

Spring технологиялари: Java JSP, Java Servlet, Java JDBC, Java JSTL, Spring MVC, Spring JPA, Spring Boot, Spring Security, Spring Web Services;

Automation Testing, Project management ва бошқа технологиялар: Selenium, Junit, TestNG, XPath, Cucumber, Agile, Scrum, Maven, Git;

English: General English, дастурчилар учун талаб этиладиган инглиз тили сабоқлари.

Ишонинг, сиз дастурчи бўлишга қодирсиз! Бу унчалик қийин эмас, фикрлаш ва меҳнат уйғунлиги кифоя. Иккиланиш билан вақтингизни ўтказманг, келиб Bootcamp гуруҳига қўшилинг.

Bootcamp ҳақида батафсил ...

Сизда яна қўшимча саволлар туғилган бўлса, биз билан қуйидаги манзиллар орқали боғланиб жавоб олинг:

Бизнинг манзил: Тошкент ш. Миробод тум. Афросиёб кўч. 4-уй. «Grand Trade» бизнес маркази 3-қават.

Мўлжал: «Космонавтлар» метро бекати. Туркманистон элчихонаси рўпарасида.

Шунингдек, қўшимча маълумотлар учун биз билан боғланишингиз мумкин.

Сайт: http://pdp.uz/

Телефон: + 99897 447 47 41

Telegram: @PdpUzAdmin

Telegram-kanal: @PdpUzAcademy

Facebook: fb.me/pdp.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.