Ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаймиз!

  •   DiMaX
  •  2324
  •  04.08.2018 13:54

Ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаймиз!

Apple корпорациясининг барча маҳсулотлари қатори, смартфонлари ҳам анчагина пухта, аммо барибир уларнинг орасида ҳам нуқсонлилари учраб туради. Шу каби қурилмаларни қайтариб олган корпорация одатда уларни қайта тиклаб, яна бозорга чиқаради.

ЎҚИНГ: Оригинал iPhone X дисплейининг қалбакисидан фарқлари (+видео)

Хўш, янги деб сотилаётган айфоннинг ҳақиқатан ҳам яп-янги ёки қайта тикланган смартфон эканини аниқлашни биласизми? Қуйида бунинг энг осон йўлини кўриб чиқамиз.

1-ҚАДАМ. Айфондаги «Созламалар» менюсидаги «Асосийлари»га, ундан эса «Бу қурилма ҳақида» бандига кирасиз («Настройки» → «Основные» → «Об этом устройстве»).

2-ҚАДАМ. Саҳифанинг пастроғига – «Модель» бандига тушасиз ва ундаги модел рақамини кўрасиз.

3-ҚАДАМ. Айни шу ерда – модел рақамидаги биринчи ҳарфга эътибор қаратасиз. Бу ҳарф мазкур iPhone’нинг қуйидагилардан қай бирига мансублигини ифодалайди:

  • M – яп-янги iPhone.
  • F – қайта тикланган айфон.
  • N – ишлаб чиқаришдаги брак туфайли Apple’га қайтарилиб, созлаб қайтадан чиқарилган iPhone. Бу тоифа ҳам расман қайта тикланган айфон ҳисобланади.
  • P – Apple томонидан махсус, такрорланмас гравировка туширилган iPhone.

Таъкидлаш керакки, модел рақами – ҳеч қанақасига ўзгартириб бўлмайдиган кўрсаткич ҳисобланади. Шу боис ҳам, ўзингиз ишлатаётган ёки энди харид қилмоқчи бўлган iPhone’нинг юқоридаги тоифалардан қай бирига мансублигини албатта шу усулда текшириб кўришни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: iPhone сотишдаги энг кенг тарқалган алдовлар ва уларга алданмаслик йўллари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!