Ҳар қандай қурилма билан ишлай оладиган Google геймпадини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  277
  •  11.03.2019 15:26

Ҳар қандай қурилма билан ишлай оладиган Google геймпадини томоша қилинг!

Google компанияси тез орада видеоўйинларнинг оқимли трансляцияси бўйича Project Stream номли янги сервисини расман тақдим этиши кутилмоқда. Уни яқинда Assassin’s Creed Odyssey саргузаштли экшн ўйини ёрдамида оммавий тарзда синаб ҳам кўрди.

ЎҚИНГ: Assassin’s Creed Odyssey расман тақдим этилди: Қадим Юнон юртига жангга отланамиз! (+видео)

Бундан ташқари, қидирув гиганти ўзининг ўйин контроллерини ҳам тайёрлабди! Унинг патент ҳужжатларида акс этган чизмаларга асосланиб, Yanko Design рассоми геймпаднинг рендер суратларини тақдим этди.

Агарда патентдаги маълумотлар тўғри бўлиб чиқса, у ҳолда бу контроллер геймерни хабарлар, таклифлар, янги рекорд кабилар ҳақида огоҳлантириб туради. Мазкур геймпад смартфон, телевизор ва планшетлар билан ҳам ишлай олади.

Умуман олганда, ўйин контроллерлари бир-бирига жуда ўхшаш: улар иккита аналогли стик, хочсимон D-pad, тўртта «тепки»ча ва қўшимча тугмачалар билан жиҳозланган. Улар одатда шу унсурларнинг жойлашуви ва корпусининг шаклига кўра фарқланади, холос.

ЎҚИНГ: Компьютерлар учун бешта бепул «шоҳона жанг» ўйини

Қидирув гигантининг контроллерида эса булардан ташқари яна Google тугмачалари, микрофон, шунингдек, «Уйга» ва «Меню» тугмачалари ҳам бор! Микрофон тугмачаси нафақат микрофонни ўчириб-ёқишга, балки Google Assistant’ни ишга тушириш учун ҳам хизмат қилади.

Айтиш керакки, Google шу йилнинг 18–23 март кунлари дастурчилар учун йиллик Game Developer Conference тадбирини ўтказади. Янги авлод геймпади ҳам шунда тақдим этилса керак.

Google’нинг ўйин контроллери қачон савдога чиқарилиши, шунингдек бизнинг бозорларга етиб келиши маълум эмас. Унгача эса Terashop.uz интернет-дўконидан Sony PlayStation 4 500GB русумли ўйин приставкасини 3 385 000 сўм эвазига сотиб олиш ёки компьютерда ҳам, смартфонда ҳам ўйин жараёнини қулайлаштирувчи Ipega Batman Wireless геймпадини атиги 249 000 сўмга харид қилиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Microsoft кутилмаганда оммабоп ўйинлардан бирини буткул бепул қилди ва Xbox One учун ҳам тақдим этди! (+видео)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!