Ҳар қандай сайтни «тунги режим»га ўтказувчи кенгайтма кўзингиз нурини асрайди

  •   DiMaX
  •  1813
  •  16.07.2018 17:50

Ҳар қандай сайтни «тунги режим»га ўтказувчи кенгайтма кўзингиз нурини асрайди

Веб-саҳифаларда тўқранг фон қўлланиши кўзга тушадиган юкни камайтиради – компьютерда узоқ ўтириб ишлайдиганлар учун бу жуда муҳим. Афсуски, барча сайтлар ҳам шу каби тунги режимга эга эмас, шу боис браузерлар учун махсус кенгайтмалар ишлаб чиқилади.

ЎҚИНГ: Тунги интернетни қулайлаштириш учун жудаям керакли кенгайтма

Chrome учун ишлаб чиқилган Deluminate кенгайтмаси ҳам шулардан бири бўлиб, у саҳифалардаги стандарт рангларни бироз тўқроқ қилиб кўрсатади. Натижада сайт билан ишлаганингизда кўзингизга унча оғирлик тушмайди.

Deluminate кенгайтмаси мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олганингиздан сўнг, Chrome браузерингиз жиҳозлар панелида унинг белгичаси пайдо бўлиб қолади. Уни босиб, очилган менюдаги Dim бандини босасиз. Горизонтал жойлашган сурилувчи созлагич орқали фоннинг қорайиш даражасини белгилайсиз.

Амалга оширилган созламаларни барча сайтлар учун ҳам, айни дамда очиқ турган муайян бир сайт учун ҳам қўллашингиз мумкин. Истасангиз, ҳар бир сайт учун алоҳида ранглар схемасини яратиш имкони ҳам мавжуд.

Булардан ташқари, Deluminate кенгайтмасида сайтларни акс эттиришнинг қора ҳамда инверсияли режимлари ҳам бор. Яна унинг кўплаб қўшимча опциялари орқали саҳифаларнинг ташқи кўринишини ўзингизга мослаб – истаганча созлаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Android учун Telegram X янгиланди: автоматик тунги режим ва янги босқичдаги хавфсизлик!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!