Ҳар қандай смартфонда бемалол ишлай оладиган Instagram Lite чиқди!

  •   DiMaX
  •  2574
  •  28.06.2018 16:39

Ҳар қандай смартфонда бемалол ишлай оладиган Instagram Lite чиқди!

Instagram иловасининг оммалашуви асосан интернет тезлиги яхши, турмуш даражаси юқори бўлган – ривожланган мамлакатлардаги аудиторияга боғлиқ. Шуни ҳисобга олиб, унинг жамоаси нисбатан енгил ва камхарж Instagram Lite иловасини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Актриса ва хонандаларимиз Instagram’да қанчалик фаол?

«Енгиллаштирилган» илова ҳажми атиги 573 килобайтни ташкил этади, бу – нақ 32 мегабайтлик тўлақонли Instagram’нинг 1/55 қисмига тенг. Instagram Lite фотосуратларни турли фильтрлар билан қайта ишлаб, тармоққа жойлаш, «Тарихлар»ни ва қидирув саҳифасини кўриш имконини беради. Ҳозирча унда фақат ички мессенжер мавжуд эмас.

«Instagram Lite иловаси ўта енгил, шунинг учун уни тезда кўчириб олиш мумкин. Шунингдек, у телефонингизда жойни тежашга ҳам ёрдам беради», –дейилади унинг Google Play’даги тавсифида.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп ва кучсизроқ смартфонлар учун саккизта «енгил» илова

Айтиш керакки, кўпгина ҳамёнбоп ва нисбатан эски моделлардаги смартфонларда тўлақонли Instagram ишлаши бирмунча қийинчилик туғдиради. Шунақа гаджетлар эгалари учун Instagram Lite айни муддао. Тизим ресурсларини ва смартфон хотирасидаги жойни кам эгаллашидан ташқари, мазкур «енгил» илова интернет-трафикни ҳам кам сарфлайди.

Instagram Lite иловаси фақат Android-қурилмалар учун тақдим этилган ва уни мана бу ҳавола орқали Google Play’дан юклаб олиш мумкин. Фақат уни тарқатиш энди бошланган – барча моделлардаги смартфонлар ҳамда ҳамма мамлакатлар фойдаланувчилари учун юклаб олиш имкони бўлмаслиги мумкин. Агарда шундай муаммога дуч келсангиз, у ҳолда мана бу мақоламиздаги йўриқномадан фойдаланишингиз мумкин:

ЎҚИНГ: APK файлларини чекловларсиз кўчириб оламиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!