Ҳар қандай смартфонда биттагина тугмача орқали интернетни тезкор ва махфий қилувчи бепул илова чиқди!

  •   DiMaX
  •  3737
  •  13.11.2018 12:52

Ҳар қандай смартфонда биттагина тугмача орқали интернетни тезкор ва махфий қилувчи бепул илова чиқди!

Жорий йилнинг апрелида CloudFlare компанияси ўзининг «1.1.1.1» деб номланувчи DNS сервисини ишга туширганди. У компьютерларда DNS серверларини алмаштириш орқали интернетни тезлаштиришга ва хавфсиз қилишга мўлжалланган.

ЎҚИНГ: DNS созламалари орқали интернетни тезлаштирамиз

Мазкур компания энди ушбу сервиснинг «1.1.1.1: Faster Internet» номли мобил иловаларини ҳам тақдим этди. Қулай томони шундаки, унда биттагина тугмача ёрдамида DNS созламаларини ўзгартириш мумкин.

Бунда интернет-трафик сизга хизмат кўрсатаётган провайдернинг эмас, балки CloudFlare компаниясининг ўз серверлари орқали ўтади. Натижада провайдер сизнинг қайси сайтларга кираётганингизни назорат этолмайди ва сайтларга киришингизни блоклай олмайди. Шунинг эвазига эса смартфонингиз ёки планшетингизда интернетнинг тезлиги ўртача 30 фоизга ошади. Айрим ҳолларда эса ҳатто икки бараварга тезлашгани ҳам кузатилган.

Энг асосий афзалликларидан бири – 1.1.1.1: Faster Internet иловаси мутлақо бепул бўлиб, унда ички харидлар ҳам кўзда тутилмаган. iPhone ва iPad соҳиблари уни ушбу ҳавола орқали App Store’дан юклаб олишлари мумкин. Android-девайслар эгалари эса бу иловани мана бу ҳавола ёрдамида ўрнатиб олишади.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз «қотиб» ишлаётган бўлса...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!