Ҳар қандай замонавий компьютерни беш дақиқада бузиб кирса бўлади

  •   Saroy
  •  2717
  •  17.09.2018 13:57

Ҳар қандай замонавий компьютерни беш дақиқада бузиб кирса бўлади

Аксарият замонавий компьютерлар совуқ қайта юклаш усулидаги ҳужумга бардош беролмайди. Финландиянинг ахборот хавфсизлиги ва хусусийлигини таъминлаш масалалари бўйича ихтисослашган F-Secure компанияси мазкур муаммо бўйича ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Бундай ҳужумлар ёрдамида жиноятчилар шифрлаш калитини ва бошқа муҳим маълумотларни ўғирлаши мумкин. Бунинг учун хакерлар амалда  компьютерни қўлга киритиш керак. Шундан кейин, компьютерни бузиб киришга 5 дақиқа етади халос.

Хакерларнинг бундай ҳужумлари 2018 йилдан буён кузатилмоқда. Ҳужум компьютерни тўлиқ ўчириб ёқишни  ёки ўчиришни  ва ундан хотира модулини олишни талаб этилади. Компьютерни ўчириб ёқиш чоғида қурилмага ўчириш жараёнини аниқ бажариш имконини бермайди, кейин эса, тезкор хотирада бироз вақт фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни тиклашга халақит беради.

Замонавий ноутбуклар бундай  турдаги ҳужумларнинг олдини олиш учун тезкор хотирани қайта ёзиб чиқади. Бироқ F-Secure мутахассислари қайта ёзиш жараёнини ўчириш усулини ва совуқ қайта юклаш йўли билан қурилмани бузиб кириш мумкинлигини аниқладилар.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.