Ҳарбий ҳимоя ва NFC модулли «ўлмас» смартфон атиги 170 доллардан сотувга чиқди (видео)

  •   DiMaX
  •  669
  •  29.04.2021 12:39

Ҳарбий ҳимоя ва NFC модулли «ўлмас» смартфон атиги 170 доллардан сотувга чиқди (видео)

Ulefone компанияси корпуси мустаҳкам ҳимояланган смартфонлари билан танилган. Масалан, Armor 11 5G русумли телефони – пентакамера ва «тунги нигоҳ»ли, «ўлдириб бўлмас» ушбу илк 5G-смартфон бўлиб, биз унинг видеосини ҳам чиқарганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу «ўлмас» смартфони iPhone 12 ва Xiaomi Mi 10 Ultra’ни мағлуб этди! («жонли» видео)

Мазкур ишлаб чиқарувчи ўтган йили Armor 8 русумли смартфонини чиқарган эди, энди эса унинг такомиллашган версияси – Ulefone Armor 8 Pro моделини тақдим қилди.

Унинг корпуси IP69K даражасида ҳамда АҚШнинг MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра ҳимояланган – сув ва чанг ўтказмайди, зарбага чидамли. Яъни, бу девайс на қаттиқ ерга тушиб кетишдан, на сув, на муз ва на лойдан қўрқмайди.

Ulefone Armor 8 Pro смартфонида MediaTek Helio P60 процессори қўлланган, тезкор ва доимий хотира ҳажми эса тегишлича 6 ҳамда 128 гигабайтлик. Диагоналига 6,1 дюймлик экранидаги кемтикка жойланган олд камера смартфон эгасини юзидан таниб қулфни оча олади.

«Ўлмас» смартфоннинг 5580 мА/соатлик аккумуляторида 15 ваттлик тезкор қувватланиш технологияси жорий этилган. Учталик бош камерасида 16 мегапикселлик асосий сенсор ҳамда 5 МПлик макрокамера қўлланган.

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Armor 8 Pro моделида бармоқ изи сканери, контактсиз тўловлар учун NFC чипи мавжуд. Ulefone уни қадоқданоқ Android 11 операцион тизим талқини билан таклиф этмоқда.

Компания ушбу маҳсулотини 234 долларга баҳолаган, бироқ AliExpress иловаси орқали буюртма берган дастлабки 200 нафар харидорга уни 32% чегирма билан – атиги 169,99 долларга сотяпти. Смартфоннинг барча хусусиятлари билан (инглиз тилида) танишиш учун мана бу ҳавола орқали Ulefone сайтига ўтиш мумкин.

ЎҚИНГ: 200 долларлик бу «ўлмас» смартфонни бир ойда икки мартагина қувватлаш кифоя! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.