Ҳарбийлар ҳаёти хавф остида: фитнес-илова минглаб ҳарбийларнинг манзилини аниқлаб берди

  •   Saroy
  •  1380
  •  09.07.2018 15:34

Ҳарбийлар ҳаёти хавф остида: фитнес-илова минглаб ҳарбийларнинг манзилини аниқлаб берди

Bellingcat ва De Correspondent журналистларининг аниқлашича,  Polar Flow хизмати ёрдамида аскарлар ва разведкачиларнинг турар-жойларини осонлик билан аниқласа бўларкан. Илова кўчадаги машқ жараёнларини кузатиш учун GPS’дан фойдаланади, ҳарбийларнинг барча югирадиган маршрутларини ёзиб олади ва очиқ харитада эълон қилади. Журналистлар ҳам ушбу маълумотлардан фойдаланишди.

Ҳисобот учун тадқиқотчилар  Polar Flow хизмати харитасида ҳарбий база, агентлик ёки муассасани топишган ва шу жойдан маршрутнинг якуний нуқтасини қидиришган. Одатда ҳарбийлар ёки ҳарбий ташкилотларга алоқадор ходимлар  ушбу маршрут бўйича югуради. Аксарият ҳолларда уларнинг югуриш  йўналиши ўзларининг уйигача ёки меҳмонхонагача бўлади. Шу билан бирга, кўпчиллик ҳарбийлар фитнес-иловаларда ўзларининг ҳақиқий исми ёки фамилиясини ишлатадилар.

Ушбу ошкор этилган маълумотлардан фойдаланиб, уйидан ҳарбий  базагача ким югуриб келаётганини билса бўлади. Қолгани техникага боғлиқ, яъни бино координати, телефон маълумотномаси, ижтимоий тармоқ ёки бошқа очиқ маълумотлар орқали уйда яшаётган ҳарбийнинг кимлиги ва аниқ исмини билиб олиш мумкин.

Шундай қилиб, журналистлар 6500 нафар аскар ва ҳарбий хизматчилар рўйхатини аниқлашди. Уларнинг орасида беқарор ва жуда хавфли ҳудудларда хизмат қилаётган ҳарбийлар ҳам бор.  Ошкор этилган маълумотлар орқали уларнинг исмини, яшаётган уйининг координатини ва ишдан уйгача бўлган йўлни топиш мумкин. Бу эса, ҳарбийлар учун жуда хавфли ҳисобланади.

Журналистлар ўзларининг тадқиқотлари натижалари ҳақда Polar компаниясига маълум қилишган. Компания аллақачон фойдаланувчиларнинг махфийлигини сақлаш чорасини кўриш устида иш бошлаб юборишган ва машқлар тарихини тозалаб ташлаш функциясини ҳам ишга туширганлар.

Жорий йилнинг бошида Stara фитнес-сервиси билан ҳам шундай воқеа кузатилган эди. Ўшанда экспертлар машқлар ҳақидаги очиқ  маълумотлар ёрдамида ҳарбий базалар ва бошқа муҳим объектларнинг жойлашган манзилини ошкор эта олганди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!