HarmonyOS 2.0 ҳамда iOS 15 ишлаш равонлигини «жонли» видеода таққослаб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  827
  •  15.06.2021 14:48

HarmonyOS 2.0 ҳамда iOS 15 ишлаш равонлигини «жонли» видеода таққослаб кўрсатишди!

Huawei компанияси 2 июнь куни HarmonyOS 2.0 операцион тизимини расман намойиш қилган. Шунингдек, ушбу тадбирда у қадоғиданоқ мазкур прошивка билан ишловчи илк планшети – Huawei MatePad Pro моделини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: HarmonyOS фойдаланувчилар учун муҳим иккита жиҳатда Android’дан устун экан!

Хитойлик техногигантнинг операцион тизими кутилмаганда Android’дан тезкор ва тежамкор чиқиб қолгани ҳақидаги хабарни «жонли» видеосини эълон қилган эдик. Atnarr Tech номли YouTube-канал муаллифи эса HarmonyOS 2.0 тизимининг қанчалик силлиқ ишлашини купертиноликларнинг операцион тизими билан таққослаб кўрди.

Эълон қилинган видеолавҳага кўра, HarmonyOS 2.0 барча қўллаш сценарийларида максимал даражада равон ишлашни намоён этган. Турли иловаларнинг контекст менюси очилиши борасида у iOS 15 тизимининг жорий бета-версиясидан сезиларли даражада тезкор чиққан:

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда HarmonyOS 2.0 операцион тизими OTA-янгиланишлар форматида Хитойдаги қурилмаларга тарқатилмоқда. Мазкур прошивка тарқатила юзга яқин Huawei смартфон ва планшетларига (расмий рўйхат) аллақачон тарқатила бошлаган. Шунингдек, мазкур орпорациясидан яқинда алоҳида ажралиб чиққан Honor компанияси ҳам мазкур прошивкани қабул қилувчи смартфон ва планшетларини эълон қилган.

Хитойлик техногигант ҳозир ушбу операцион тизимнинг глобал релизига ҳам тайёргарлик кўрмоқда. Huawei шу йилнинг охиригача 300 миллиондан ошиқ, 2022 йилда эса жами миллиарддан зиёд гаджетларга HarmonyOS 2.0 тарқатмоқчи!

ЎҚИНГ: Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.