HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи Huawei ва Honor смартфонлари, планшет ва смарт-соатлари рўйхати чиқди

  •   DiMaX
  •  682
  •  08.10.2020 17:13

HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи Huawei ва Honor смартфонлари, планшет ва смарт-соатлари рўйхати чиқди

Huawei ўзининг HarmonyOS операцион тизими бултур тақдим этилган бўлса-да, ҳозирча унда ишловчи смартфонларни оммавий чиқара бошлагани йўқ. Яқинда бўлиб ўтган HDC 2020 маросимида бу тизимнинг иккинчи – HarmonyOS 2.0 талқини ҳам намойиш қилинган.

ЎҚИНГ: Huawei биринчи бўлиб HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи гаджетини эълон қилди

Хитойлик техногигант ўзининг мазкур операцион тизимини Huawei ва Honor смартфонларига, планшетларига ва смарт-соатларига ўрнатади. Айтиш керакки, компания нафақат янги тақдим этиладиган, балки ҳозирда мавжуд бўлган айрим моделлардаги қурилмаларга ҳам бу прошивкани ўрнатиш мумкин бўлади.

Huawei Central сайти эса вақти келганида HarmonyOS 2.0 ўрнатиш мумкин бўлган қурилмалар рўйхатини эълон қилди:

Huawei смартфонлари:

  1. Huawei Mate 40 (ҳали чиқмаган)
  2. Huawei Mate 40 Pro (ҳали чиқмаган)
  3. Huawei Mate 40 Pro+ (ҳали чиқмаган)
  4. Huawei Mate 40 RS Porsche Design (ҳали чиқмаган)
  5. Huawei Mate X
  6. Huawei Mate Xs
  7. Huawei P40
  8. Huawei P40 Pro
  9. Huawei P40 Pro+
  10. Huawei Mate 30 4G
  11. Huawei Mate 30 Pro 4G
  12. Huawei Mate 30 5G
  13. Huawei Mate 30 Pro 5G
  14. Huawei Mate 30 RS Porsche Design
  15. Huawei Nova 8 (ҳали чиқмаган)
  16. Huawei Nova 8 Pro (ҳали чиқмаган)
  17. Huawei Nova 7 Pro 5G
  18. Huawei Nova 7 5G
  19. Huawei Nova 7 SE
  20. Huawei P30
  21. Huawei P30 Pro
  22. Huawei Mate 20
  23. Huawei Mate 20 Pro
  24. Huawei Mate 20 X 4G
  25. Huawei Mate 20 X 5G
  26. Huawei Mate 20 RS
  27. Huawei Nova 6 5G
  28. Huawei Nova 6 SE

Honor смартфонлари:

  1. Honor V40 (ҳали чиқмаган)
  2. Honor 30 Pro
  3. Honor 30 Pro+
  4. Honor V30
  5. Honor V30 Pro
  6. Honor Play 4 Pro
  7. Honor X10 5G
  8. Honor 30
  9. Honor 30S
  10. Honor X10 5G
  11. Honor 20 Pro
  12. Honor 20
  13. Honor 9X
  14. Honor 9X Pro

Смарт-соатлар:

  1. Huawei Watch GT 2 Pro (хитойча версиясига ўрнатилган ҳолда чиқади)
  2. Huawei Watch GT 2e
  3. Huawei Watch GT 2

Планшетлар:

  1. Huawei MatePad Pro
  2. Huawei MatePad Pro 5G
  3. Honor Tablet V6

HarmonyOS 2.0 бета-версиясини дастурчилар 2020 йилнинг охирида синаб кўришлари мумкин бўлади. Кейинги йилнинг январи ёки февралидан эса бу операцион тизим юқоридаги рўйхатга кирган Huawei ва Honor гаджетларининг оддий фойдаланувчиларга ҳам тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Атиги 6 долларлик телефонлардан «Huawei смартфонлари» ясаб, 25 доллардан сотган жиноий гуруҳ ушланди