HarmonyOS 2.0 қандай ишлашини Android билан «жонли» видеода таққослаб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1182
  •  06.05.2021 15:06

HarmonyOS 2.0 қандай ишлашини Android билан «жонли» видеода таққослаб кўрамиз!

Digital Chat Station никли инсайдер яқинда HarmonyOS 2.0 операцион тизими ўрнатилган Huawei Mate X2 смартфонини ишлатиб, текшириб кўрган. Унинг тезкорлиги Android операцион тизими устига қурилган EMUI 11 график қобиғи бошқаруви остидаги худди шу русумли букламафондан юқори эканлиги аниқланган эди.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 тизимига тайёр 19 хил Huawei гаджетларининг расмий рўйхати

Энди эса интернетда шу иккала операцион тизим бошқаруви остидаги смартфонларни бевосита ёнма-ён қўйиб, бир хил вазифаларни қанчалик тезкорликда бажариши кўрсатилган видео тарқалди.

Мана, қуйидаги лавҳада чапдаги қурилма – Android 10 устига қурилган EMUI 11 график қобиқли Huawei Mate 40 Pro флагмани, ўнгдагиси эса – HarmonyOS 2.0 Developer Beta 3 тизимли Huawei Mate X2 букламафони:

Кўриб турганингиздек, HarmonyOS платформаси интерфейс жиҳатидан Android тизимидан фарқ қилмайди. Уларнинг ишлаши ҳам деярли бир хил, фақат Huawei дастурий таъминоти ҳали бета-версияда; фойдаланишга топширилгунича у янада тезлашиб, равонлашиши мумкин.

Дарвоқе, хитойлик техногигант яқиндагина мана шу икки флагманини арзон версияларда тақдим этган эди.

ЎҚИНГ: Нархи тезда тушиб кетмайдиган саккизта смартфон (2021 йил, апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!