HarmonyOS 2.0 тизимига тайёр 19 хил Huawei гаджетларининг расмий рўйхати

  •   DiMaX
  •  827
  •  22.04.2021 15:58

HarmonyOS 2.0 тизимига тайёр 19 хил Huawei гаджетларининг расмий рўйхати

Аввалроқ биз HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи Huawei ҳамда Honor смартфонлари, планшет ва смарт-соатлари рўйхатини эълон қилган эдик. Хитойлик техногигант ўтган йилнинг 16 декабрь куни ушбу тизимни айрим смартфонлари учун тақдим этган ва унинг биринчи «жонли» видеосини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг яп-янги операцион тизимида ишлаётган смартфон видеоси чиқди

 Компания энди бета-талқиндаги HarmonyOS 2.0 прошивкасини ўрнатишга тайёр бўлган гаджетларининг расмий рўйхатини янгилади. Анча кенгайтирилган бу рўйхат Huawei’нинг нафақат замонавий смартфонлари, балки планшет ва ақлли телевизорларини ҳам ўз ичига олган.

Янги операцион тизимга янгиланиш учун ушбу қурилмалар сўнгги версиядаги EMUI прошивкасига эга бўлишлари кифоя. Улардан ҳар бири учун сўнгги прошивка талқини турлича бўлиб, қуйидаги рўйхатда шулар ҳам кўрсатилган:

  1. Huawei Mate X2 — EMUI 11.0.0.160
  2. Huawei Mate 40 — EMUI 11.0.0.170
  3. Huawei Mate 40E — EMUI 11.0.0.130
  4. Huawei Mate 40 Pro — EMUI 11.0.0.170
  5. Huawei Mate 40 Pro+ — EMUI 11.0.0.170
  6. Huawei Mate 40 RS Porsche Design — EMUI 11.0.0.170
  7. Huawei P40 (ANA-AN00 / TN00) – EMUI 11.0.0.176
  8. Huawei P40 Pro — EMUI 11.0.0.176
  9. Huawei P40 Pro+ — EMUI 11.0.0.176
  10. Huawei Mate 30 4G — EMUI 11.0.0.175
  11. Huawei Mate 30 Pro 4G — EMUI 11.0.0.175
  12. Huawei Mate 30 5G — EMUI 11.0.0.175
  13. Huawei Mate 30 Pro 5G — EMUI 11.0.0.175
  14. Huawei Mate 30 RS Porsche Design — EMUI 11.0.0.175
  15. Huawei Mate 30E Pro 5G — EMUI 11.0.0.175
  16. Huawei MatePad Pro — EMUI 11.0.0.180
  17. Huawei MatePad Pro 5G — EMUI 11.0.0.180
  18. Huawei Smart Screen S Pro — 2.0.0.172 (SP3)
  19. Huawei Smart Screen S — 2.0.0.172 (SP3)

Дастурчилар учун тақдим этилган ушбу – учинчи бета-версиядаги HarmonyOS 2.0 янгиланган интерфейс ҳамда бир қатор янги функцияларга эга. Хусусан, унда Huawei экотизимига кирувчи кўплаб девайслар (смартфонлар, телевизорлар, автомобиллар ва тақилувчан электроника) учун иловаларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилган. Шунингдек, DevEco Studio 2.0 универсал платформаси ҳам янгиланган.

ЎҚИНГ: Нархи тезда тушиб кетмайдиган саккизта смартфон (2021 йил, апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!