HarmonyOS 2.0 якуний прошивкаси аллақачон 16 смартфон ва 2 планшетга тарқатилди

  •   DiMaX
  •  237
  •  24.06.2021 10:27

HarmonyOS 2.0 якуний прошивкаси аллақачон 16 смартфон ва 2 планшетга тарқатилди

Huawei компанияси 2 июнь куни HarmonyOS 2.0 операцион тизимини расман намойиш қилган. Шунингдек, ушбу тадбирда у қадоғиданоқ мазкур прошивка билан ишловчи илк планшети – Huawei MatePad Pro моделини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: HarmonyOS фойдаланувчилар учун муҳим иккита жиҳатда Android’дан устун экан!

Корпорация кеча – 23 июнь куни баёнот беришича, ўзининг 16 русумдаги смартфонига ва икки хил моделдаги планшетига якуний талқиндаги HarmonyOS 2.0 прошивкасини чиқариб улгурган. Уларнинг рўйхати қуйидагича:

  1. Huawei Mate 40 Pro;
  2. Huawei Mate 40 Pro;
  3. Huawei Mate 40 RS Porsche Design;
  4. Huawei Mate 40;
  5. Huawei Mate 40E;
  6. Huawei Mate X2;
  7. Huawei P40;
  8. Huawei P40 4G;
  9. Huawei P40 Pro;
  10. Huawei P40 Pro+;
  11. Huawei Mate 30 Pro;
  12. Huawei Mate 30 Pro 5G;
  13. Huawei Mate 30E Pro 5G;
  14. Huawei Mate 30 RS Porsche Design;
  15. Huawei Mate 30;
  16. Huawei Mate 30 5G;
  17. Huawei MatePad Pro;
  18. Huawei MatePad Pro 5G.

Ушбу русумлардаги қурилмаларнинг Хитойдаги эгалари аллақачон янги прошивкани ўрнатиб олишлари мумкин. Апдейтнинг бошқа мамлакатлардаги гаджетларга тарқатилиши ҳали кейинроқ бошланади.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 ҳамда iOS 15 ишлаш равонлигини «жонли» видеода таққослаб кўрсатишди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!