HarmonyOS 2.0’га ўтувчи 35 хил Honor смартфон ва планшетлари

  •   DiMaX
  •  333
  •  05.06.2021 12:38

HarmonyOS 2.0’га ўтувчи 35 хил Honor смартфон ва планшетлари

Хабарингиз борки, Huawei компанияси 2 июнь куни HarmonyOS 2.0 операцион тизимини расман намойиш қилган. Шунингдек, ушбу тадбирда у қадоғиданоқ мазкур прошивка билан ишловчи илк планшети – Huawei MatePad Pro моделини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Huawei юзга яқин смартфон ва планшетларига HarmonyOS 2.0 тарқата бошлади (расмий рўйхат)

Камида учта смартфонсоз Android’дан кечиб, HarmonyOS тизимига ўтиши ҳақида ёзган эдик. Huawei корпорациясидан яқинда алоҳида ажралиб чиққан Honor компанияси аллақачон мазкур прошивкани қабул қилувчи смартфон ва планшетларини эълон қилди.

Унга кўра, Honor мобил қурилмалари учун HarmonyOS релизи икки босқичда амалга оширилади. Жорий йилнинг 4-чорагида қуйидаги моделларнинг прошивкаси янгиланади:

  1. Honor 30
  2. Honor 30 Pro
  3. Honor 30 Pro+
  4. Honor 30S
  5. Honor V30
  6. Honor V30 Pro
  7. Honor V20
  8. Honor V20 Moschino Edition
  9. Honor Magic 2
  10. Honor 20
  11. Honor 20 Pro
  12. Honor X10
  13. Honor X10 Max
  14. Honor Tablet 6
  15. Honor Tablet X6
  16. Honor Play 4 Pro
  17. Honor 30 Youth Edition
  18. Honor Play 4

ЎҚИНГ: AnTuTu: Май ойида эгасини рози қилган смартфонлар рейтингида бултурги флагманлар етакчи!

Иккинчи босқичда, яъни 2022 йилнинг иккинчи ярмида эса мана бу смартфон ва планшетлар HarmonyOS 2.0 операцион тизимига ўтади:

  1. Honor V10
  2. Honor 10
  3. Honor Play
  4. Honor 20S
  5. Honor Play4T Pro
  6. Honor 9X
  7. Honor 9X Pro
  8. Honor 8X
  9. Honor 10 Youth Edition
  10. Honor 20i
  11. Honor 20 Youth Edition
  12. Honor 9
  13. Honor V9
  14. Honor Play 3
  15. Honor Note 10
  16. Honor Tablet 5 8"
  17. Honor Tablet 5 10.1"

Юқоридаги рўйхатга Honor компаниясининг нафақат янги гаджетлари, балки нисбатан эски (ҳаттоки уч йил аввалги) моделлари ҳам киргани қувонарли. Кейинроқ ушбу бренднинг бошқа смартфон ва планшетлари учун ҳам HarmonyOS 2.0 прошивкаси тарқатилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)