HarmonyOS фойдаланувчилар учун муҳим иккита жиҳатда Android’дан устун экан!

  •   DiMaX
  •  1304
  •  08.05.2021 10:55

HarmonyOS фойдаланувчилар учун муҳим иккита жиҳатда Android’дан устун экан!

Яқиндагина Digital Chat Station никли инсайдер HarmonyOS 2.0 операцион тизими ўрнатилган Huawei Mate X2 смартфонини ишлатиб, текшириб кўрган. Унинг тезкорлиги Android операцион тизими устига қурилган EMUI 11 график қобиғи бошқаруви остидаги худди шу русумли букламафондан юқори эканлиги аниқланган эди. Шундан кейин эса...

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 қандай ишлашини Android билан «жонли» видеода таққослаб кўрамиз!

Huawei компаниясининг ушбу операцион тизими ҳақида янги-янги тафсилотлар чиқишда давом этмоқда. Аниқланишича, HarmonyOS смартфоннинг тезкор хотирасини Android тизимидан кўра камроқ банд этар экан.

Android операцион тизими (EMUI 11 интерфейсида) Huawei Mate X2 тезкор хотирасида 4,83 ГБ жой олган. Яъни, 8 гигабайтлик «оперативка»нинг тахминан 66 фоизи фақат тизимнинг ўзи эгаллаб турибди (пастдаги суратда – чап топонда):

Расмнинг ўнг томонидаги кўрсаткичларга қарасак, HarmonyOS операцион тизими худди шу моделдаги қурилманинг ўзида тезкор хотирадан 58 фоиз қисмини, яъни 4,23 гигабайтлик жойни банд этган.

HarmonyOS нафақат тезкор хотира, балки доимий хотирадан жой эгаллаши борасида ҳам Android тизимига нисбатан тежамкорроқ экан. Юқоридаги расмда кўриш мумкинки, флеш-хотираси 256 гигабайтлик Mate X2 модели янги тизим ўрнатилганида, унда 6 гигабайтга камроқ жой банд этган.

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: «оперативка»cи 12 гигабайтлик Galaxy Note 20 Ultra кучлими, ёки 6 гигабайтлик iPhone 12 Pro?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.