HarmonyOS кутилмаганда Android’дан тезкор ва тежамкор чиқиб қолди! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  808
  •  04.05.2021 15:54

HarmonyOS кутилмаганда Android’дан тезкор ва тежамкор чиқиб қолди! (+«жонли» видео)

Биз аввалроқ HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи Huawei ҳамда Honorсмартфонлари, планшет ва смарт-соатлари рўйхатини эълон қилган эдик. Хитойликтехногигант ўтган йилнинг 16 декабрь куни ушбу тизимни айрим смартфонлари учунтақдим этган ва унинг биринчи «жонли» видеосини эълон қилганмиз. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 тизимига тайёр 19 хил Huawei гаджетларининг расмий рўйхати

Digital Chat Station никли инсайдер яқинда HarmonyOS 2.0 операцион тизими ўрнатилган Huawei Mate X2 смартфонини ишлатиб, текшириб кўрди. Унинг тезкорлиги Android операцион тизими устига қурилган EMUI 11 график қобиғи бошқаруви остидаги худди шу русумли букламафондан юқори эканлиги аниқланди.

Инсайдернинг таъкидлашича, маҳаллий операцион тизимга ўтгач, Huawei Mate X2 ишлашининг умумий силлиқлиги ошган. Шу билан бирга, букламафоннинг аккумулятор қувватини сарфлаши ҳам камайган.

Digital Chat Station иловаларнинг очилиши ва очиқ дастурлар орасида биридан бошқасига ўтиш тезлиги борасида HarmonyOS 2.0 ҳам, Android ҳам бир хил эканлигини айтган. У яна келажакжа Huawei тизимига мослаштирилган иловалар кўпайишини ҳам таъкидлаган.

ЎҚИНГ: Huawei Mate X2'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Қуйидаги видеолавҳада Huawei’нинг ўз операцион тизими бошқаруви остида ишлаётган Mate X2 интерфейсини кўриш мумкин:

Huawei компаниясининг ўзи HarmonyOS тизимини Android ўрнини босувчи платформа, деб ҳисобламайди. Унинг таърифича, бу – бутун интернет даври операцион тизимидир.

ЎҚИНГ: Huawei кутилмаганда Mate 40 Pro флагмани ва Mate X2 букламафонини арзон версияларда чиқарди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.