HarmonyOS тизимида ишлаётган Huawei Watch 3 илк «жонли» видеода!

  •   DiMaX
  •  207
  •  31.05.2021 13:46

HarmonyOS тизимида ишлаётган Huawei Watch 3 илк «жонли» видеода!

Huawei компанияси ўзининг HarmonyOS операцион тизимини 2 июнь куни тақдим этиши, камида яна иккита компания Android тизимидан кечиб, ўз смартфонларига уни ўрнатишини ёзган эдик. Улар қаторида Huawei Watch 3 смарт-соати ҳамда унинг Pro-версияси ҳам бор. Аммо...

ЎҚИНГ: HarmonyOS тизимли илк қурилмани Huawei’дан ҳам олдин бошқаси чиқаряпти!

Расмий намойиши олдидан Huawei Watch 3 ақлли соатининг бир нечта «жонли» суратлари тарқала бошлаган. Бугун эса мазкур гаджетда HarmonyOS операцион тизимининг қандай ишлашини кўрсатувчи ролик ҳам чиқди.

Қисқагина лавҳада смартвотч интерфейси, масштабни қизиқарли тарзда ўзгартириш усули кўрсатилган:

Хабарларга кўра, HarmonyOS операцион тизими чет иловаларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Huawei Watch 3 икки хил версияда чиқиши маълум бўлган, стандарт талқини Bluetooth интерфейсига эга. Янада илғор Watch 3 Pro эса eSIM технологиясига ҳамда тўлақонли автоном ишлаш имкониятига эга. Уларнинг ҳар иккаласи уйқуни ҳамда юрак уриши частотасини мониторинг қила олади. Шунингдек, гаджетлар қоннинг кислород билан тўйинганлигини аниқлаш, ЭКГни рўйхатга олиш функциялари билан бойитилган.

ЎҚИНГ: ТОП-5: Дунё бозорида қайси ақлли соатлар энг кўп сотиляпти? (2021 йил 1-чорак)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.