HarmonyOS тизимли илк қурилмани Huawei’дан ҳам олдин бошқаси чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  461
  •  28.05.2021 12:48

HarmonyOS тизимли илк қурилмани Huawei’дан ҳам олдин бошқаси чиқаряпти!

Хитойлик техногигант ўзининг янги HarmonyOS операцион тизимини 2 июнь куни тақдим этиши, камида яна иккита компания Android тизимидан кечиб, ўз смартфонларига уни ўрнатишини ёзган эдик. Huawei компанияси мазкур дастурий таъминотининг намойиш санасини куни кеча расмий тизерда эълон қилган.

ЎҚИНГ: HarmonyOS фойдаланувчилар учун муҳим иккита жиҳатда Android’дан устун экан!

Ушбу операцион тизимни ўз девайсларига жорий этувчи компаниялардан бири Meizu бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, мазкур ишлаб чиқарувчи Meizu Watch русумли илк смарт-соатини тайёрлаган ва уни 31 майда тақдим этишини айтиб аллақачон тизерлар тарқатяпти.

Ушбу ақлли соат ташқи кўриниши Apple Watch каби эканини пайқагандирсиз. Инсайдерларга кўра, унда 12 нанометрлик Qualcomm Snapdragon Wear 4100 процессори ҳамда Flyme for Watch график қобиғи қўлланмоқда.

ЎҚИНГ: ТОП-5: Дунё бозорида қайси ақлли соатлар энг кўп сотиляпти? (2021 йил 1-чорак)

Meizu Watch смартвотчининг Weibo тармоғида эълон қилинган навбатдаги тизерида «Hello, HongMeng» ёзуви ҳам акс эттирилган. Эслатиб ўтамиз: «HongMeng» – бу Harmony OS тизимининг хитойча номидир. Демак, 31 май куни намойиш қилинадиган Meizu Watch қадоқданоқ шу тизим билан таъминланган.

Бошқа жиҳатларига келадиган бўлсак, Meizu Watch смартвотчи eSIM технологияси, пульсометр, қоннинг кислородга тўйинганлигини аниқловчи датчик ҳамда NFC-модулга эга. Унинг аккумулятори 400-500 мА/соатлик бўлиб, тезкор зарядлана билади ва 15 дақиқада олган қуввати билан бир кун ишлашга қодир бўлади.

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу флагманлари iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қиляпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.