HarmonyOS, учталик камера, 29 та антенна, 8 та динамик ва сиғимдор аккумуляторга эга MatePad Pro планшети тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  337
  •  05.06.2021 09:29

HarmonyOS, учталик камера, 29 та антенна, 8 та динамик ва сиғимдор аккумуляторга эга MatePad Pro планшети тақдим этилди

Huawei компанияси 2 июнь куни HarmonyOS операцион тизимида ишлайдиган биринчи планшетини тақдим этди. У Huawei MatePad Pro номини олган, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Huawei юзга яқин смартфон ва планшетларига HarmonyOS 2.0 тарқата бошлади (расмий рўйхат)

Huawei MatePad Pro 12,6 дюймли OLED-экран билан жиҳозланган бўлиб, у планшетнинг олд панелини 90 фоизини эгаллаган. Экран ҳошияларининг эни 5,6 миллиметрга тенг бўлиб, пикселлари сони 2560х1600. Энг юқори ёрқинлиги 400 кд/метр квадрат. Экран DCI P3 рангли маконнинг 100 фоизини эгаллаган ва TÜV-сертификатига эга.

Қурилма магний-алюминийли қотишмадан иборат ингичка ва енгил корпусга эга бўлган. Huawei MatePad Pro’нинг оғирлиги корпус қалинлиги 6,7 миллиметр бўлган ҳолда 609 граммни ташкил этади. Қурилма 5 нанометрли Kirin 9000E бир кристалли тизимида яратилган бўлиб, 22 ядроли Mali-G78 график процессори ва сунъий интеллект дастурлари учун алоҳида NPU процессорга эга.

Huawei MatePad Pro’га асосий тасвир датчиги 13 мегапикселл, 8 мегапикселли кенг бурчак, шунингдек, чуқурликни ўлчашга қодир 3D-сенсорга эга бозордаги илк учталик камера ўрнатилган.

Планшет Wi-Fi 6+ модули билан жиҳозланган бўлиб, у маълумотларни сониясига 1,6 гигабит тезликда юклаш имконини беради. Huawei MatePad Pro 29 та антеннадан иборат бутун бошли гуруҳга эга бўлган бўлиб, улар корпус материали инобатга олинган ҳолда шундай жойлаштирилганки, сигнал доим барқарор бўлади, планшет бир антеннадан бошқасига тез ўтади.

Бундан ташқари, у юқори баландликда ҳам овоз сифатини таъминлай оладиган саккизта динамик билан жиҳозланган.

Планшетга ўрнатилган аккумуляторнинг сиғими 10 050 мА/соатни ташкил этади — бу тинимсиз видео кўрилса 14 соатга, веб-браузердан фойдаланилса 9 соатга ва кутиш режимида 17 кунга етади. 40 ваттли тезкор қувватланиш ва 27 ваттли симсиз қувватланиш функцияларига эга. Тўлиқ қувватлантириш 2 соату 10 дақиқани талаб этади.

HarmonyOS операцион тизимидан фойдаланиш планшетни бир вақтнинг ўзида смартфон, «ақлли» соатлар ва телевизор билан ишлашни қулайлаштиради. Шунингдек, планшетдан компьютер экрани ёки иш маконини кенгайтиришда фойдаланиш мумкин. Бунда MatePad Pro мисол учун график планшетга айлана олади.

Huawei MatePad Pro нархи Европада 800 еврони ташкил этади.

ЎҚИНГ: Камида учта смартфонсоз Android’дан кечиб, 2 июнда чиқаётган HarmonyOS тизимига ўтади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.