Ҳатто сартарошлар ҳам онлайн ишлашга ўтди: веб-камера орқали соч олдирасизми?

  •   DiMaX
  •  1162
  •  09.04.2020 12:58

Ҳатто сартарошлар ҳам онлайн ишлашга ўтди: веб-камера орқали соч олдирасизми?

Коронавирус пандемияси туфайли бутун дунёда кишилар турли онлайн сервислар орқали уйларидан ишлашмоқда. Аммо сартарошнинг масофадан туриб ишлашини тасаввур қила оласизми?

ЎҚИНГ: Дунёдаги барча виртуал музейларга энди битта сайтдан кира оламиз!

Ҳа, ишонаверинг, You Probably Need A Haircut (маъноси: «Сочингизни текислаш керак, шекилли») номли онлайн сартарошлик сайти ишга тушди. Тағин усти талаш – сайтда навбатга ёзилиб, сочингизни олиш вақтини белгилатишингиз керак бўлади.

Масофадан туриб қанақасига сочимни текислаб қўйишар экан, дейсизми? Жуда ғалати: тажрибали сартарош сиз билан видеомулоқотга киришади ва унинг кўрсатмаларини ўзингиз бажарасиз. У эса сизга сочингизнинг қаеридан қанча кесиш, қанақа тараб, қайси жойини қиртишлаш кераклигини айтиб туради.

Барчасини ўзингиз бажаришингиздан ташқари, онлайн соч олдириш учун қайчи, тароқ, устара кабилар ҳам ўзингиздан бўлади. Бунинг устига мазкур хизмат бепул эмас – нархлар 18 доллардан бошланади!

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашларига кўра, улар бутун дунёдаги тан олинган сартарошлар билангина ишлашади. Кўш, онлайн сартарош қабулига ёзиласизми? Ёки ундан кўра...

ЎҚИНГ: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: «Коронавирусдан сақланиш учун кибер-ўйинлар ўйнанг!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.