Ҳаяжонли хулосалар: олимлар Бермуд учбурчагида кемаларнинг ғойиб бўлиш сабабини аниқлашди

  •   Saroy
  •  6106
  •  04.08.2018 17:04

Ҳаяжонли хулосалар: олимлар Бермуд учбурчагида кемаларнинг ғойиб бўлиш сабабини аниқлашди

Саутгемптон университети олимлари Бермуд учбурчаги жумбоғини ечишганини маълум қилди. Тадқиқотчиларнинг фикрича,  Атлантика океанининг ушбу ҳудудида кемаларнинг ғойиб бўлишига адашган, дарбадар тўлқинлар сабаб бўлган. Мутахассислар Бермуд учбурчагининг компьютер моделини таҳлил қилиб, шундай хулосага келдилар. Уларнинг таъкидлашича, тўлқинларнинг баландлиги 30 метргача етган. Маълум бўлдики, бундай тўлқинлар ҳатто узунлиги 180 метргача етадиган улкан лайнерларни ҳам парчалаб юбориши мумкин. Россиялик экспертларнинг фикрича, ушбу ҳудудларнинг  асосий хавфи кутилмаганда содир бўладиган пўртаналардир.

Шу вақтгача Бермуд учбурчагида кемаларнинг  изсиз ғойиб бўлишига сабаб бўлувчи бир нечта версиялар мавжуд эди. Масалан айрим олимларнинг фикрича,  кемалар кучли Гольфстрим оқими туфайли шунчаки борар манзилини тополмай адашиб қолган. Бошқа бир   олимлар гуруҳи эса, жумбоқли фожеалар шельфостида муттасил равишда кучли метан отилиб турган ва иссиқ газ сувнинг зичлигини шу қадар пасайтирганки, натижада кемалар сув юзасида тура олмай чўкиб кетган, деган фикрни илгари сўрганди.

Айрим гепотезаларга кўра, тўлқинлар маълум бир шароитларда инфратовуш келтириб чиқариши мумкин. Олимларнинг фикрича, мазкур товушлар экипаж аъзоларига афсонавий сирли сиреналар каби таъсир этиши мумкин ва бу сирли оҳанглар денгизчиларнинг ақл-идрокини хиралаштириб қўйган.

Аммо Саутгемптон университетининг британиялик тадқиқотчилари томонидан Бермуд учбурчагида кемаларнинг сирли равишда ғойиб бўлишига келтирилган сабаблар анчайин ишончли чиқмоқда. Уларнинг фикрича, барча айб улкан тўлқинларда.

Атлантиканинг ушбу ҳудуди сирини ечиш учун олимлар компьютерда  «иблис учбурчаги»ни моделлаштиришди. Мавжуд метеорология ва жўғрофий маълумотларга асосланиб, олимлар аниқлашдики, бу ҳудудда доимий равишда кучли   довуллар бўлиб туради ва у ўз навбатида дарбадар тўлқинларни вужудга келтиради. Бундай тўлқинларнинг ушбу хавфли ҳудудда сузиб ўтаётган кемаларга қандай таъсир этишини тушуниш учун, олимлар виртуаль тўфонга компьютерда модуллаштирилган «Циклоп» кемасини жўнатди.

Ушбу кеманинг муқобили, яъни шу номдаги Америка кемаси 1918 йилда Рио-де-Жанейро портидан АҚШга жўнаб кетган эди. 180 метрли кема бортида 10 минг тонна марганец рудаси бор эди ҳамда 300 нафар йўловчи ҳам кетаётган эди. Афсуски, «Циклоп» белгиланган манзилга етиб кела олмади. Охирги пайтда кемани Барбадас ҳудудида кўришган, шундан кейин кема изсиз ғойиб бўлган. Қанчалик синчиклаб қидирилмасин, кеманинг на синиқ парчалари, на ҳалок бўлган одамларнинг жасадларини топиш мумкин бўлди.

Компьютерда яратилган ҳамда 30 метрли тўлқин ҳукмида қолган «Циклоп»нинг тақдири  унчалик жумбоқли кечмади: улкан кема икки бўлакка бўлиниб кетди ва бир зумда сув остига ғойиб бўлди.

«Кема устига ёпирилган сув босимига чидай олмади. «Циклоп» икки дақиқада чўкиб кетган. Демак, айтиш мумкинки, Бермуд учбурчагида ғойиб бўлган кемаларнинг аксариятини ҳам ана шундай фожеали тақдир қарши олган», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Саймон Босалл.  

Британиялик географлар таъкидлашича, Бермуд учбурчагида кемаларнинг ғойиб бўлиши дунё окенларининг бошқа ҳудудларида юз бераётган шу каби ҳалокатлардан кўп эмас ва энди шундай хулоса чиқариш мумкинки, буларнинг барчасига сабаб  табият келтириб чиқарадиган ҳодисалардир.

Ўз навбатида, россиялик олимлар британиялик ҳамкасбларининг хулосалари адолатли эканини таъкидладилар ва шуни қўшимча қилдиларки, улкан дарбадар  тўлқинлар аксарият ҳолларда кемаларнинг ҳалокатига сабаб бўлади.

«Атлантикада бундай тўлқинлар 25 ва ундан ҳам баланд бўлади. Бермуд учбурчагида эса яна кўплаб тропик тайфунлар ҳам бўлиб туради. Шу боис тўфонлар бўлиб ўтиши натижасида бу жойлардаги тўлқинлар жуда баланд бўлади», — дейди М.В. Ломоносов номидаги МДУ география факультети декани Сергей Добролюбов.

Экспертнинг таъкидлашича, дарбадар тўлқинларнинг асосий хавфли томони уларнинг қўққисдан пайдо бўлиши ва унинг вужудга келиш сабаби битта эмаслигидадир.

«Агар тўфон яқинлашиб келаётганини огоҳлантириш мумкин бўлса, дарбадар тўлқинлар эса пайдо бўлган жойидан минглаб километр узоққа кетиши мумкин ва кейин кутилмаганда кемага ёпирилиши мумкин», — дея таъкидлайди Добролюбов.

Бугунги кунда дарбадар тўлқинлар ҳақидаги маълумотлар сунъий йўлдош («Атлас волн» (Wave Atlas) орқали  доимий равишда Ерга келиб туради. Экспертлар эса йўлдош аниқлаган  тўлқин вужудга келадиган нуқтани харитада белгилаб қўяди. Мутахассислар ҳисоб-китобича,  агар лойиҳанинг дастлабки хулосалари муваффақиятли, деб тан олинса,  доимий равишда янгиланиб турадиган мана шундай атлас  денгиз қатнови хавфсизлигини янада ишончлироқ таъминлаши мумкин бўлади.   

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!