Ҳайдовчилар, диққат қилинг: мобиль камера нигоҳидасиз!

  •   DiMaX
  •  1068
  •  21.10.2019 17:33

Ҳайдовчилар, диққат қилинг: мобиль камера нигоҳидасиз!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар самарадорлиги ошириш мақсадида, йўл-патруль хизмати инспекторлари ўз хизмат вазифаларини боди-камерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб боришлари белгиланган. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси буни яна бир бора эслатмоқда.

Ўзбекистонда илк бор: Сурхондарёда ЙПХ ходимлари боди-камера билан ишлай бошлади

Боди-камера билан ишлаш жараёнида ходим йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориб, ўзини таништиради ва лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот беради. Ҳайдовчининг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиб, хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатади. Энг муҳими, йўл ҳаракати қатнашчиларига мобиль видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилади ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун ундаги видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида мобиль видеокамераларни тест режимида синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Синов давомида камералар турли об-ҳаво шароитларида ва кўринишларда, ҳар хил ҳолатларда ҳамда вазиятларда ишлатиб кўрилади.

Синов текширувларида аниқланган камчиликлар эса камераларни ишлаб чиқарувчиларга етказилди ва бартараф этилади. Шунингдек, маълумотларни сақлаш қурилмалари, дастурий таъминот ҳам синовдан ўтказилади. Келажакда йўлларда турли келишмовчиликлар, зиддиятлар, баҳс ва мунозаралар келиб чиқмаслиги айнан қурилма ҳамда дастурий таъминотнинг тўғри ва аниқ ишлашига бевосита боғлиқ.

ЎҚИНГ: Боди-камералар бўйича шубҳали тендер: унда ютиб чиққан компаниянинг АҚШдаги дала ҳовлига қандай алоқаси бор?

Айтишга осондек бўлиб кўринган бу вазифалар замирида катта меҳнат турибди. Чунки, ҳар қандай янгиликни жорий этиш осонлик билан амалга ошмайди.

Мобиль видеокамераларнинг ишга туширилиши биринчи навбатда шу соҳа вакиллари учун зарур. Сабаби, камералар орқали вазиятни доимо назорат қилиб туриш имконияти ошади. Назорат кучайтирилган жойда эса тартиб-интизом бўлади. Камералар эса ҳар бир ҳолатни ошкора кўрсатиб беради. Шу сабабли барча ҳаракат иштирокчиларини Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирамиз, дейди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.

Хуллас, ҳайдовчилар, унутманг – йўл-патруль хизмати инспектори билан ўзаро муносабатингиз мобиль видеокамералар нигоҳида турибди!

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!