Ҳайратомуз Redmi Note 5 сотувга тайёр

Ҳайратомуз Redmi Note 5 сотувга тайёр

Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus смартфонлари Xiaomi брендининг миллионлаб ишқибозлар кутганчалик оддий эмас. Энди бу ҳамёнбоп смартфонлар анча илғор жиҳатлар билан бойитилиб, кўпчиликнинг қалбида арзон смартфон ҳам яхши жиҳатларга эга бўлиши тўғрисида ишонч уйғотди. Мисол учун, энди қўш модулли камера орқали ҳамёнбоп смартфонда ҳам орқа фони ғира-шира қилинган чиройли сурат олиш мумкин. Ҳатто, бу бош камерада манзара сифатини йўқотмасдан туриб, 2 карралик оптик яқинлаштириш имкони бор.

Xiaomi Redmi Note 5 тўғрисидаги маълумотлар интернет тармоғида етарлича. Манбалардан бирининг тасдиқлашича, бу гаджетлар тез орада расман тақдим қилинади.

Бугун эса Хитойнинг мобил гаджетлар ва телекоммуникация воситаларига гувоҳнома берувчи идораси рақами "MET7S" ва "MEE7S" бўлган смартфон моделлари тўғрисида маълумотни эълон қилди. Унда айтилишича, бу смартфонлар Хитойдаги тўртинчи авлод алоқа тармоғи бўлган LTE 4G'да ишлашга мослашган.

Экспертларнинг ишонч билдиришича, бу сирли кодлар ортида Xiaomi Redmi Note 5 смартфонининг моделлари турибди. Сабаби, девайслар ҳақидаги маълумотлар шундан далолат беради.

Xiaomi Redmi Note 5 модели 3/32 ГБ ҳамда 4/64 ГБ хотирали талқинларда ишлаб чиқарилади. Гувоҳнома олинганига кўра, гаджетлар тез орада, аниқроғи саноқли ҳафта орасида намойиш қилиниб, сотувга чиқарилади.

Бугунгача бизга маълум хабарларга кўра, Xiaomi Redmi Note 5 смартфони 5,9 дюймли, ромсиз IPS-экранга эга бўлади. Бу экран замонавий услубда, яъни 18:9 стандартли томонлар нисбати билан ўзига хосдир. Snapdragon 632 процессори, 3/4 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотира, USB Type-C услубидаги универсал порти, ҳашамдор металл корпуси билан смартфон бозорда жуда тез фурсатда ўз ўрнига эга бўлади.

Қадоқдаёқ энг сўнгги операцион тизим -- MIUI 9 прошивкасига эга бўлиши кутилаётган 197 АҚШ долларидан бозорга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!