Ҳеч учрамаган муаммо: iPhone жуда «безбет» чиқди!

  •   DiMaX
  •  1778
  •  03.10.2018 10:36

Ҳеч учрамаган муаммо: iPhone жуда «безбет» чиқди!

Apple қурилмаларида бирор муаммо чиққанида, эгалари уларни компаниянинг техник қўллаб-қувватлаш хизмати ёки расмий сервис марказлари орқали ҳал этишади. Аммо айрим нуқсонлар оммавий тус олиб, купертинолик компанияни қийин аҳволга солиб қўяётгани ҳам бор гап.

ЎҚИНГ: iPhone X’да яна бир нуқсон ошкор этилди

Аммо Артём Викторович исм-шарифли фойдаланувчининг айфони жуда бошқача чиқиб қолди. У ҳатто авиарежимда – парвоз режимига ўтказиб қўйилганида ҳам қўнғироқларни қабул қилаверади! Бу эса айнан Артём учун жуда жиддий нуқсон, чунки у самолётда ишлайди!

Энг қизиғи – мазкур муаммога Apple ходимлари ярим йилдан буён чора топиб бера олмаяпти. Артём охири корпорация раҳбариятига етиб боришидан умид қилиб, очиқ хат йўллади. Унда айни шу муаммолар акс этган iPhone экрани скриншотларини ҳам кўрсатган.

Афсуски, бу нуқсон ягона эмас – ҳатто созламаларини дастлабки ҳолатга қайтаргандан кейин ҳам смартфонда ишкаллар чиқаверган. Жумладан, iPhone кун давомида узлуксиз тарзда уяли алоқа тармоғини излаган, аммо барибир тополмаган. Шу билан бирга, орада Wi-Fi тармоғидан ажралмаган ҳоллар ҳам бўлган.

Хулласи калом, Артём Викторович купертинолик корпорация раҳбариятидан жавоб кутмоқда, унинг айфони эса ҳозирча «безбет»лигича қолмоқда.

ЎҚИНГ: Энг бенуқсон iPhone модели аниқланди ва бу...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!