Ҳиндистон алоқа компаниялари абоненти сони бир миллиарддан ошди

Ҳиндистон алоқа компаниялари абоненти сони бир миллиарддан ошди

Ҳиндистон телекоммуникацияларни бошқарув агентлиги хабар беришига кўра, мамлакатдаги алоқа операторларининг абонентлари сони 1 миллиард 30 миллион нафарга етган. Шундай қилиб миллиарддан ортиқ абонентлари билан Ҳиндистон жаҳонда Хитойдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Хитой 2012 йилнинг бошида бу кўрсаткичга эришган эди. Ҳозир Хитойда 1,3 млрд мобиль алоқа фойдаланувчиси бор.

Эслатиб ўтиш керакки, етти йил муқаддам Ҳиндистонда 200 млн абонент бўлиб, АҚШ абонентлари сони билан баробар эди. Ҳозир АҚШда 400 млндан озроқ абонент бор.

Ҳиндистонда мижозлар сони шиддат билан ортишининг асосий сабаби кучли рақобатдир. Мамлакатдаги 11 алоқа операторидан 7тасининг абонентлари сони 50 млндан ортади. Кескин рақобат туфайли алоқа нархи кескин пастлайди.

Ҳиндистон мобиль қурилмалар ҳам ишлаб чиқаради. Xiaomi, Gionee ва OPPO ҳиндлар юртида кўпдан бери фаолият юритади. Micromax ҳинд компанияси эса смартфонлар ишлаб чиқармоқда. Ҳинд флагмани Yutopia намойиш этилганига кўп вақт бўлмади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!