Ҳиндистон Хитойнинг яна 54 та иловасини блоклади

Ҳиндистон Хитойнинг яна 54 та иловасини блоклади

Ҳиндистон Электроника ва AТ вазирлиги хавфсизлик нуқтаи назаридан Хитой компанияларига тегишли 50 дан ортиқ иловалардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.

Маълум бўлишича, тақиқланган иловалар 2020 йилда блокланганларининг клонланган версия ёки шунга ўхшаш фунционаллик, махфийлик муаммолари ва хавфсизлик таҳдидларига эга бўлган. 

"Ушбу реал вақтда тўпланган маълумотлар нотўғри ишлатилмоқда ва душман мамлакатда жойлашган серверларга узатилмоқда. Бу уларга Ҳиндистон суверенитети ва яхлитлигига душман бўлган ва миллий хавфсизликка зарар этказувчи фаолиятни амалга оширадиган элементлар томонидан қазиб олиш, тўплаш, таҳлил қилиш ва профиллаш учун катта шахсий маълумотларни тўплаш имконини беради." дейилади ИТ вазирлиги баёнотида. 

Тақиқланган иловалар орасида App Lock, Rise of Kingdoms ва Garena Free Fire каби машҳур иловалар ҳам бор.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, 2020 йилда TikTok, Shareit, UC Browser, Likee, AliExpress, PUBG ва 200 дан ортиқ бошқа иловалар ҳам Ҳиндистонда тақиқланган эди. 

ЎҚИНГ: Call of Duty: Warzone 2 ва Modern Warfare (2019) нинг давоми расман шу йили чиқарилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!