Ҳиндистонда 1 ойда 4 миллион дона смартфон сотган бренд маълум бўлди

Ҳиндистонда 1 ойда 4 миллион дона смартфон сотган бренд маълум бўлди

Ҳиндистон — смартфон ишлаб чиқарувчилари учун йирик ва "оч" бозор. Samsung ва Apple каби гигантлар халқаро смартфон бозори учун курашаётган бир пайтда, Xiaomi ҳинд бозоридаги ўрнини тобора мустаҳкамламоқда.

Айни пайтда Ҳиндистон смартфон бозорида сотилаётган 22,3% гаджетлар Xiaomi улушига тўғри келади. Ундан олдинда Samsung (22,8%) турибди. Бироқ, "хитойлик Apple"нинг смартфон савдосидаги ўсиш шу тахлит ўсишда давом этса, яқинда у бозорда пешқадам смартфонсозга айланади.

25 октябрда Xiaomi'нинг Ҳиндистон Республикасидаги раҳбари компания шу йилнинг 20 сентябридан 19 октябрига қадар мамлакатда 4 миллион донадан зиёд Xiaomi смартфонлари сотилганини эълон қилди. Бунга «Дивали шодиёнаси MI билан» номли промо-акцияси ёрдамида эришилган.

Савдолар чоғида Redmi Note 4, Redmi Note 4X, Xiaomi Mi A1, Xiaomi Mi Max 2, Mi6, Mi5X, Mi Mix 2 каби оммавий-замонавий смартфон моделлари энг кўп сотилган.

2 ноябрдан эса Xiaomi Ҳиндистонда селфи тушишга мўлжалланган ҳамёнбоп смартфонларни сотувга чиқаришни режа қилмоқда. Аниқроғи, ноябрдан бошлаб бу ерда ҳали тақдим қилинмаган, 16 мегапикселли олд камерага эга Xiaomi Mi Note 3'нинг сотилиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!