Ҳиндистонда 15 долларлик смартфон ишлаб чиқарилди

Ҳиндистонда 15 долларлик смартфон ишлаб чиқарилди

Канаданинг DataWind компанияси Ҳиндистоннинг RCom компанияси билан ҳамкорликда дунёдаги энг арзон смартфонни ишлаб чиқаришини маълум қилди.

Смартфон 999 рупийга (15 доллар атрофида) баҳоланган. “Economic Times” нашрининг маълум қилишича, янги смартфон RCom’дан йил давомида интернетдан текин фойдаланиш имконини берувчи хизматлар пакети билан бирга сотилади.

DataWind смартфони Linux операцион тизимида ишлайди. Ҳамёнбоп смартфоннинг расмий тақдимоти 28 декабрь куни ўтиши режалаштирилган.

DataWind’нинг ижрочи директори Сунит Сингх Тулининг айтишича, компания бошидан 1000 рупийдан арзонроқ нархдаги мобил қурилмани яратишни мақсад қилган.