Ҳиндистонда сунъий йўлдошдан олинган хариталар цензурага учраши мумкин

Ҳиндистонда сунъий йўлдошдан олинган хариталар цензурага учраши мумкин

Ҳиндистон ҳуқуқшунослари янги қонун лойиҳаси устида ишламоқда. Унда сунъий йўлдошдан туриб олинган ернинг сурати ва хариталаридан фойдаланишга чеклов ўрнатиш кўзда тутилган.

Ҳинд ҳукумати нуқтаи назаридан ясама деб топилган харитани сотганлик ва фойдаланганлик учун мазкур қонун ташаббускорлари 1 млрд ҳинд рупияси (15 млн доллар) миқдорида жарима солишни таклиф қиляпти. Сохта харита қаторига давлатнинг баҳсли чегаралари акс этган харита ҳам киради. Қонун лойиҳасида Google, Apple ва Uber хариталари назарда тутилган.

Бу лойиҳани парламент тасдиқлаши ёки тасдиқламаслиги, ҳозирча, номаълум.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!