Ҳиндистонда йиғилган: iPad Хитойдан кўчиб кетмоқда

Ҳиндистонда йиғилган: iPad Хитойдан кўчиб кетмоқда

CNBC нашрининг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Ҳиндистон Apple билан iPad ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Маълум бўлишича, компания ҳозирда ҳукумат амалдорлари билан мамлакатнинг Тамилнаду штатидаги Ченнай шаҳри яқинидаги завод планшетлар ишлаб чиқаришни йўлга қўя оладими ёки йўқлигини муҳокама қилмоқда.

Айтиш керакки, 2020 йил бошида пандемия бошланганидан бери, Apple қурилмаларининг ишлаб чиқарилиши борасида Хитойга қарамлигини йўқотиш учун ўз заводларини диверсификация қилишни кўриб чиқмоқда. Компания ўта мураккаб мобил қурилмаларни яратиш бўйича тажрибага эга бўлган шахсларнинг етишмаслиги сабаб iPad ишлаб чиқарилишини Ҳиндистонга кўчиришга иккиланмоқда.

Айтиш керакки, бозорларда аллақачон "Ҳиндистонда йиғилган" AirPods ва Beats қулоқчинлари, шунингдек, iPhone 14 смартфонлари сотувга чиқарилган.

ЎҚИНГ: Apple'нинг сунъий йўлдош орқали фавқулодда ёрдам чақириш хизмати бир одамнинг ҳаётини сақлаб қолди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.