Ҳис-туйғулар детектори яратилди

Ҳис-туйғулар детектори яратилди

Ланкастер Университети мутахассислари ишлаб чиққан аппарат ҳиссиётларингизни аниқлайди. Бу биринчи учрашган одамларга ёрдам бериш мақсадида ясалган, деб хабар бермоқда Naked Science нашри.

Қурилма кишининг нафас олиши, юрак ритми, кўз ҳаракати, юз рангининг ўзгариши сингари кўрсаткичларни қайд қилади. Бу омиллар ҳақиқатдан ҳам суҳбатдошингизга ёқяпсизми-йўқми – аниқлаштириб беради. Детектор смартфон ёки планшетга уланади.

Масаланинг маданий-ахлоқий томони бор: кишиларнинг эмоциясини назорат қилиш ўзи мумкинми, деган савол туғилади. Бунинг нохуш оқибатларини ҳам ўйлаб кўриш керак.

Бундай детекторни яратишда олимларга “Тиғ бўйлаб югурувчи” фильми туртки берган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!