Hisense E76 – қўнғироқни шифрловчи смартфон

Hisense E76 – қўнғироқни шифрловчи смартфон

Аслини олганда бугунги смартфон бозори учун қўнғироқларни шифрлаш ёки махфийлаштириш технологияси янгилик эмас. Бозорда бу каби дастурлар жуда кўп. Аммо Hisense E76 мобиль алоқа воситасида бу жиҳат аппарат таъминоти даражасига олиб чиқилган. Аниқроғи, гаджетда бу иш, яъни қўнғироқларни махфийлаштириш билан алоҳида процессор машғул бўлади.

Шу билан бирга, гаджетда шифрловчи махсус дастур ҳам бор. Смартфонда бармоқ излари сканери ҳам жорий қилинган. Hisense E76’нинг анъанавий ва муҳим жиҳатлари қаторига унинг сифатли ва тўлиқ металл хомашёсидан ишланган корпусини киритиш мумкин.

Смартфонда 5,5 дюймли, 2.5D туридаги шиша ҳимоя қатламига эга FHD дисплей, янги Snapdragon 430 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий ички хотира мавжуд. Унинг камералари 5 Мп ва 13 Мп сиғимли суратлар олади. Қурилма аккумулятори ўзида 3000 мА соат электр токини жамлайди.

“Ақлли телефон” Android 6.0 операцион тизимида фаолият кўрсатади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, смартфон мобиль алоқанинг барча муҳим стандартлари, жумладан CDMA технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Хитойда Hisense E76 $305 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!