Hisense N6800 – ақлли ва жуда арзон TV

  •   Saroy
  •  1174
  •  29.05.2018 12:20

Hisense N6800 – ақлли ва жуда арзон TV

Яқинда Хитойнинг Hisense компанияси янги арзон ва ақлли телевизорини тақдим этди.

Телевизор 55-дюймли дисплейга ҳамда юпқа роми Ultra HD (3840×2160) форматга  эга. Девайс  HDR 10 стандартини қўллаб-қувватлайди, натижада ТВ нинг ёруғлик тарқатиши янада яхшиланган.

ЎҚИНГ: 895 000 сўмдан бошланувчи телевизорлар нархлари (2018 йил 19 май)

Бундан ташқари, N6800’ни  “ақлли” телевизор, десак асло муболаға бўлмайди, чунки унда  олдиндан YouTube роликларини кўриш учун дастур ва Netflix’да сериаллар ва бошқа виртуаль кинотеатрлар ўрнатилган  тўлиқ Smart TV тизими мавжуд. Фойдаланувчилар агар  Wi-Fi  орқали қўшимча иловаларни юкласа,  ҳатто оддий пойга ёки аркадаларни ҳам ўйнаши мумкин.

ЎҚИНГ: UMS «Мобил ТВ» хизматини янада қулайлаштирди!

Девайнинг афзаллиги ҳақида айтадиган бўлсак, у 4К ва HDR 10’ни қўллаб қувватлайди ва  тўлақонли Smart TV эканлигидир.  Камчилиги эса, сифати Sony ёки  LG телевизорларидан бироз пастроқ

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.