Hitman 3 ўйинини компьютер ва приставкаларга 6 апрелгача бепул олиб қўйишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  498
  •  31.03.2021 18:04

Hitman 3 ўйинини компьютер ва приставкаларга 6 апрелгача бепул олиб қўйишга улгуринг!

IO Interactive студияси кал киллер ҳақидаги экшен – Hitman ўйинининг учинчи қисмини вақтинча текин тарқата бошлади. Геймерлар бепул Starter Pack тўпламини 6 апрелгача юклаб олишлари мумкин – унинг таркибига ўйиннинг учала мавсумидаги бир нечта босқич киритилган.

ЎҚИНГ: Келеслик боланинг компьютер ўйнаши унинг ота-онасига ўта қимматга тушди!

Хусусан, ўйинчилар ўйиннинг дастлабки иккита мавсумидаги ўргатув миссиялари билан танишиб чиқиш ҳамда учинчи қисмидаги Дубайдаги шартномани бажариш имконига эга бўладилар. Дастурчилар яқин орада ушбу тўпламга янада кўпроқ бепул контент қўшишга ваъда беришган. Hitman 3 эгаларига эса ҳозир Hitman 2 қисмидаги кириш топшириғи бепул тақдим этилмоқда.

Hitman 3 ўйинининг бепул версиясини учта асосий ўйин платформаларида ўйнаш имкони мавжуд. Шахсий компьютерли геймерлар уни Epic Games дўконидан мана бу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин. PlayStation консоллари ўйинни мазкур ҳавола ёрдамида, Microsoft Xbox приставкалари соҳиблари эса ушбу ҳавола орқали олиб қўйсалар бўлади. Шошилинг, ўйиннинг текин тақдим этилиши акцияси шу йилнинг 6 апрелигача амалда бўлади.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!