HMD Nokia X5 (5.1 Plus) тақдимоти нега бекор бўлди?

  •   Saroy
  •  772
  •  12.07.2018 12:47

HMD  Nokia X5 (5.1 Plus) тақдимоти нега бекор бўлди?

11 июлда HMD Global’да янги  X5 (Nokia 5.1 Plus, деб ҳам аташади) смартфонининг тақдимоти режалаштирилган эди, бироқ, тадбир бошланишига бир неча соат қолганда кутилмаганда бекор қилинган.

Ҳамма ҳайрон, албатта. Лекин бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Гап шундаки, тадбирнинг қолдирилишига унинг ўтадиган жойи нотўғри танлангани  сабаб бўлган экан. Weibo-аккаунте Nokia Mobile’да шу ҳақда расман маълум қилинди. Шу куни Пекинда оқшом пайтига келиб жуда кучли жала қуйган. Компания ҳозирча, тадбирнинг янги санаси ҳақда ҳеч нарса айтмаяпти, аммо янги гаджет яқин кунларда намойиш қилинади, деган.

ЎҚИНГ:Nokia X5: MediaTek Helio P60 процессорида ишлайдиган арзон смартфон

Nokia X5 ёки Nokia 5.1 Plus’нинг халқаро версияси 5.86-дюймли HD+ дисплейига эга бўлади, формати 1520x720 ҳамда томонлар нисбати 19:9. Саккиз ядроли 2 ГГц частотали  процессор смартфоннинг юраги ҳисобланади (у MediaTek Helio P60 бўлиши мумкин).   Қурилманинг тезкор хотираси 3/4/6 ГБ ва ички хотираси 32/64 ГБ бўлиши кутилмоқда. Смартфоннинг орқасида 13 мегапикселли қўш камера бор. Олдидаги модуль эса  8 мегапиксел бўлади. Шунингдек, қурилма сиғими 3000 мАч бўлган смартфон билан ҳам таъминланган.

Куни кеча смартфоннинг фотосурати Хитой сертификация маркази сайтида ҳам пайдо бўлди.

Ҳозирда Nokia X6’нинг глобал версия анонсига тайёргарлик кўрилмоқда, ушбу қурилма Nokia 6.1 Plus, деб ҳам аталади.

ЎҚИНГ:Nokia’дан иккита номаълум смартфон