Ҳожатхона тозаловчи «ақлли» робот яратилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  550
  •  22.11.2018 10:13

Ҳожатхона тозаловчи «ақлли» робот яратилди (+видео)

Японияда куни кеча World Robot Summit 2018 кўргазмаси ўтказилди. Унда тақдим этилган қизиқ гаджетлардан бири айнан ҳожатхоналарни тозалашга мослаштирилган робот бўлди.

ЎҚИНГ: Худди Терминатордагидек: хитойлик олимлар суюқ робот яратишди

Ушбу роботни Германиянинг Кобленц-Ландау университети муҳандислар жамоаси яратган. Роботнинг асосини PAL Robotics томонидан тайёрланган TIAGo платформаси ташкил этади.

«Фаррош» робот буюмларни ушлашга мосланган махсус «қўл»ларга эга. Унинг «бош»ида эса атрофидаги объектлар ва кишиларни аниқлаш учун RGB-D камера мавжуд. Шунингдек, у нутқни англаш учун микрофон ҳамда хонада ҳаракатланиш учун юриш механизми билан ҳам таъминланган.

Мана, уни қуйидаги видеолавҳада томоша қилинг:

Робот унитазни ўзи топиб, унга етиб боради, ўтирғични ва атрофидаги полни тозалайди. Ерга тушган қоғоз парчаларини териб олади, охирида эса полни ювиб қўяди.

ЎҚИНГ: Бухорода робот давлат хизматлари ҳақида маълумот бермоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.