Ҳоким: «Раҳбарлар икки кун ичида Facebook’да саҳифа очишсин!»

  •   DiMaX
  •  398
  •  18.07.2019 12:59

Ҳоким: «Раҳбарлар икки кун ичида Facebook’да саҳифа очишсин!»

Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммитига тайёргарлик бўйича штаблар фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ёзишича, бу тадбирда вилоят ҳокими Эркин Турдимов замонавий ташаббус билан чиққан.

ЎҚИНГ: Самарқанд вилояти ҳокими ўз сайтини очди

Вилоят ҳокими Э.Турдимов йиғилишда: «Энди вилоят газ, электр тармоқлари, сувоқова, автойўл ва транспорт хизмати кўрсатувчи ташкилотлар ижтимоий тармоқларда ўзларининг саҳифаларини очиши ва халқ билан яқиндан мулоқотда бўлиши керак», деб қатъий таъкидлаган.

Хабарга кўра, икки кун ичида ушбу ташкилотлар аввал Facebook’да саҳифа очиб, халқнинг саволларига жавоб беради ва муаммолари бўлса ҳал этади.

Эркин Турдимов 15 июль куни ўтказилган вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида ҳам Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғига ижтимоий тармоқларда саҳифа очиб, халқ билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берган эди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Нега Ўзбекистонда электрон ҳукумат тўлиқ ишга туширилмаяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!