Ҳокимлик сайти тикланди, АКТ бўлими ходими калтакланмади. Хакерларни қандай жазо кутмоқда?

  •   DiMaX
  •  1159
  •  07.01.2021 12:35

Ҳокимлик сайти тикланди, АКТ бўлими ходими калтакланмади. Хакерларни қандай жазо кутмоқда?

2021 йилнинг 6 январь куни Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий сайтлари хакерлар ҳужумига учраган эди. Ҳозирда мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК ходимлари томонидан бартараф этилиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий веб-сайтининг ишлаши таъминланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабаригаа таяниб Darakchi наашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Хакернинг онаси турмага кириб, барча компьютерларнинг ҳимоясини бузиб чиқди!

Эслатиб ўтамиз, хакерлар сайтда қолдирган хабарда улар бутун вилоят ҳокимлиги тизимига кирганини, вилоят ҳокими «яхши мутахассисларга эътибор қаратмаса», унинг ёпиқ қарор ва фармойишлари тарқатиб юборилиши айтилган. Хакерлар томонидан хокимликнинг АКТ бўлимида ишлайдиган ходимнинг калтаклангани ва ишдан олингани айтилган эди, унга жавобан ҳокимлик ушбу иддаоларнинг барчасини рад этган.

Ҳозирда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари веб-сайтлари ишчи ҳолатини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва унинг қуйи тузимлари расмий веб-сайтларини такомиллаштириш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича чоралар белгиланди.

Мазкур веб-сайтларга уюштирилган ҳужум бўйича ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компьютерларга ҳужум қила бошлашди!

Маълумот ўрнида, жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

Жумладан, кодекснинг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди, шунингдек, компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи):

  • 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима;
  • 2 йилгача озодликни чеклаш;
  • 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, шунингдек, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса:

  • 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
  • 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, дейилган расмий хабарда.

ЎҚИНГ: «Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!