HomTom HT16 – атиги 47 долларлик қулай смартфонга буюртма беринг!

  •   DiMaX
  •  1477
  •  08.01.2018 14:31

HomTom HT16 – атиги 47 долларлик қулай смартфонга буюртма беринг!

Хитойнинг Doogee фирмаси HomTom суббренди остида кўплаб моделларда турли смартфонлар ишлаб чиқаради. Гарчи улар орасида турли нарх тоифасига мансуб қурилмалар бўлса-да, энг арзонларининг бозори чаққон. Бугун биз қисқача тавсифини келтираётган HomTom HT16 русумли смартфон ҳам шулардан бири бўлиб, компания унинг ўзига хос ташқи кўринишига ва қулайлигига катта эътибор қаратган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S8’нинг учта ромсиз рақиби – катта чегирмада!

HomTom HT16 смартфони ҳамёнбоп қурилмаларга мослаб ишлаб чиқарилган яхши чиплардан бири – Mediatek MT6580 процессори базасида ишлайди. Мазкур процессор 1,3 ГГц такт частотасида ишловчи тўртта ARM Cortex-A7 ядросидан иборат бўлиб, график тезлатгич сифатида унга Mali-400 MP2 видеоадаптери кўмакка келади. 1 гигабайт ҳажмли тезкор хотираси билан биргаликда мазкур жамланма қувват сарфлаш ҳамда самарадорликнинг яхши уйғунлигини таъминлаб бера олади. Бунақа техник таъминотли смартфонда одатий ўйинларни бемалол ўйнаш мумкин, аммо юқори график созламали ҳамда кўп ресурсни талаб этувчи ўйинлар HomTom HT16’га унча тўғри келмайди.

Мазкур телефонда маълумотларни сақлаш учун 8 гигабайт ички хотира ажратилган. Табиийки, ҳозирда бу рақам кўпчиликни қониқтирмайди, шунинг учун ҳам HomTom HT16’да қўшимча MicroSD учун тирқиш мавжуд – қўшимча карта ёрдамида унинг хотирасини 32 гигабайтгача ошириш мумкин. Айтиш керакки, HomTom HT16 смартфони юқоридаги хусусиятлари билан Samsung Galaxy J1 Ace Duos моделидан кучлироқдир.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини AliExpress орқали «Малика»дагидан арзонроққа олинг!

Дизайнига келсак, HomTom HT16 корпусининг орқа қопқоғи қизиқ ишланган – унинг юзаси бўртма чизиқчалардан иборат. Бу эса нафақат смартфоннинг чиройли кўринишини таъминлайди, балки қўлдан сирғаниб тушиб кетишининг ҳам олдини олади. Дарвоқе, нисбатан ихчамлиги боис (144x72.1х8.9 миллиметр) бу гаджет қўлда жуда қулай ўрнашади.

Смартфоннинг диагонали 5 дюймлик HD-дисплейи эса ёрқин, рангларни яхши узатади. Пикселлар сиғими 1280x720 бирликни ташкил этади. HomTom HT16 асосий камераси 8, селфи-камераси эса 5 мегапикселли датчиклар билан таъминланган.

Девайс иккита SIM-карта билан, уяли алоқанинг GSM/WCDMA тармоқларида ишлай олади, учинчи авлод 3G тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди. Унга Android операцион тизимининг 6.0 – Marshmallow талқини ўрнатилган. Аккумуляторининг сиғими 3000 мА/соатни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Батареяси бақувват смартфонлар

Энди асосий масалага келсак: HomTom HT16 смартфонига бор-йўғи 47 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган! Унга мана бу ҳавола орқали AliExpress онлайн савдо платформасида буюртма бериш мумкин. Агарда бу борада тажрибангиз етарли бўлмаса, смартфонга биз орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.