HongMeng тизимли Huawei смартфони аллақачон тайёр, нархигача маълум!

  •   DiMaX
  •  1168
  •  05.08.2019 16:13

HongMeng тизимли Huawei смартфони аллақачон тайёр, нархигача маълум!

Хитойлик техногигант нафақат Android, балки ҳатто iOS’дан ҳам зўр бўлган HongMeng операцион тизимини тайёрлаганини биласиз. Халқаро бозорга унинг Oak OS ёки Ark OS номи билан чиқиши кутилаётган эди, лекин Harmony OS деб номланиши ҳам мумкин...

ЎҚИНГ: Расман: Huawei смартфонлари HongMeng тизимига ўтмасдан, Android’да қолади! Лекин...

Huawei яқинда HongMeng операцион тизимли илк гаджетини намойиш этган, бу тизим смартфонларга мўлжалланмаганлигини таъкидлаган эди. Лекин Хитойнинг расмий нашри бўлмиш Global Times аллақачон шундай телефон деярли тайёр бўлиб қолганлигини маълум қилди.

Хабарга кўра, компания 9 август куни Дунгуань шаҳрида дастурчилар учун конференция ўтказади. Айни шу анжуманда HongMeng операцион тизими ҳам намойиш этилиши мумкин. Global Times таъкидлашича, ўшанда янги тизимли смартфон ҳам жамоатчиликка кўрсатилади. Лекин смартфоннинг расмий тақдимоти кейинроқ – Mate 30 Pro намойиши билан бирга ўтказилади.

Айтиш керакки, Hongmeng OS ғоявий жиҳатдан айни дамда Google тайёрлаётган Fuchsia — тажрибавий операцион тизимига ўхшаш. Ҳар иккала платформа ҳам модулли бўлиб, ҳар хил турдаги қурилмаларда қўлланиши мумкин: «ақлли» уй гаджетлари, тақилувчи девайслар, мобил қурилмалар, компьютерлар ва ҳоказо.

Global Times нашри ҳаттоки HongMeng операцион тизимли биринчи смартфоннинг нархини ҳам маълум қилган. Мазкур девайсни Хитойда 2000 юанга сотишмоқчи, бу эса тахминан 288 АҚШ долларига тўғри келади.

Ҳозирча эса Android тизимли, глобал прошивкали баъзи Huawei смартфонларини 1 073 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Миллион долларликдан ошиқ қалбаки Huawei смартфонларини ясаб сотган яширин цех фош этилди!