Honor 10 – техник имкониятлари аъло, дизайн ҳам ажойиб

  •   Saroy
  •  1200
  •  29.05.2018 10:31

Honor 10 –  техник  имкониятлари аъло, дизайн ҳам ажойиб

Honor P20’ нинг ўта муваффақиятли ўтган тақдимотидан кейин  Huawei компанияси рақобатчиларига яна бир кучли зарбани ҳозирлаб қўйди. Гап шундаки, куни кеча  хитойликлар оммани янги Honor 10 флагманининг тавсифи билан таништирди. Қурилма ташқи томондан жуда бежирим ишланган ва нархи ҳам эътиборни тортади.

15-қатламли 3D-шишали телефоннинг орқа устки қобиғи нигоҳингизни ўзига тортмай қолмайди. Тўғри у жуда ҳашаматли куринади, десак, унчалик тўғри бўлмас, лекин девайснинг ўзгариб, бир жойдан иккинчи жойга силжиётгандек товланишига қараб кўзингиз қувнаши аниқ.

ЎҚИНГ: Huawei навбатдаги флагманини 15 майда тақдим этади

Олд томонидан Honor 10 ромсиз 5,84-дюймли экранга эга бўлган. Хитойликлар сенсор тугмачаларини пастда қолдирган, «монобровь» эса созлагичда яширинган, шундай экан қурилма фойдалнувчиларга ёқиши аниқ. Смартфоннинг ягона камчилиги шуки, компания дисплей учун тежамкорликни бироз ошириб юборган, яъни  OLED ўрнига  IPS-матрица ўрнатилган.

Имкониятлари жиҳатидан олиб қараганда, смартфон аъло даражада ишланган: машҳур Kirin 970 процессори, 4 Гбайтли тезкор хотира ва 64 ёки 128 ГБайтли ички хотира. Қурилманинг орқасида қўш камера бор, у 16 ва 24 мегапикселли. Олд камера ҳам 24 миллион пикселли форматга эга бўлган. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар аппаратда сунъий онг ҳам ўрнатилганини маълум қилишди. У суратга олишда турли саҳналарни таниб олишга ёрдам беради, бу эса, сурат олишнинг якуний натижасига ижобий таъсир ўтказади. Барча тизим EMUI 8.1 қобиқли  Android 8.1 Oreo бошқарувида ишлайди.

ЎҚИНГ: «Малика»даги энг ҳамёнбоп Xiaomi смартфонидан ҳам арзон, тағин ромсиз Honor 7 тақдим этилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.