Honor 20 смартфонлари савдоси қандай кечмоқда? Натижа ҳайратланарли!

Honor 20 смартфонлари савдоси қандай кечмоқда? Натижа ҳайратланарли!

Honor 20 линейкаси май ойи охирида Хитойда тақдим қилинган ва кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган эди. Расмий маълумотларга кўра, янги туркум смартфонлари атиги икки ҳафта ичида 1 миллиондан ортиқ сотилган.

Всего за две недели в Китае продано свыше одного миллиона смартфонов Honor 20

Йўл-йўлакай смартфонлар бир нечта янги рекордлар ўрнатишга ҳам улгуришган. Масалан, TMall онлайн-дўконида Honor 20 смартфонлари 300-450 доллар оралиқдаги диапазонда 12 кун давомида энг кўп талаб қилинган моделлар бўлишган.

Қизиғи шундаки, Хитойнинг ўзида фақатгина Honor 20 модели сотувга чиққан. Унинг “катта” модели Honor 20 Pro сотуви эса 18 июндан бошланиши айтилган. Айни дамда, ушбу модел учун JD.com сайти орқали 150 мингдан ортиқ аввалдан буюртма қабул қилинган. Шундай қилиб, Honor 20 смартфонлари савдоси ушбу ой ҳам ўсишда давом этиши тайин.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 30 Pro янги суратларда: тўғри тўртбурчакли модул, иккиталик селфи-камера ва ажойиб дизайн!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!