Honor 50 Pro намойишдан олдин Geekbench тестида, «жонли» видео ва суратларда!

  •   DiMaX
  •  1060
  •  08.06.2021 12:01

Honor 50 Pro намойишдан олдин Geekbench тестида, «жонли» видео ва суратларда!

Яқинда Huawei корпорацияси таркибидан алоҳида бўлиб ажралиб чиққан Honor компанияси ҳозирда Honor 50 туркумидаги смартфонларини тақдимотга тайёрлаяпти. Илгарироқ у Qualcomm компанияси ҳали эълон ҳам қилмаган Snapdragon 888 Pro процессори асосидаги биринчи смартфонни чиқаришини айтиб мақтанган эди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 Pro бенчмаркда: унинг «оддий» Snapdragon 888 флагманидан фарқи нимада?

Жорий йилнинг 16 июнида расман тақдим қилинадиган смартфонлар туркумининг илғор вакили – Honor 50 Pro ҳақида кейинги кунларда кўп маълумотлар тарқалди. Жумладан, турли ранглардаги ушбу флагманнинг «жонли» расмларини кўриш мумкин:

Янги смартфонларда Honor бош камеранинг ўзгача дизайнини қўллаганига гувоҳ бўламиз.

Қуйидаги лавҳада эса Honor 50 Pro моделини қўлда ушлаб, асосан орқа томонидан кўрсатишган:

Honor 50 туркумининг глобал версиялари Google сервислари билан чиқиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0’га ўтувчи 35 хил Honor смартфон ва планшетлари

Бундан ташқари, Honor 50 Pro флагмани аллақачон Geekbench сервисида ҳам текшириб кўрилган.

Бенчмарк натижаси Snapdragon 888 процессорли флагманларникидан пастроқ, зеро, сўнгги маълумотларга кўра, Honor 50 Pro модели Snapdragon 778G чипсети базасига қурилган. Шунингдек, компания уни 8 ГБ тезкор хотира ва Android 11 операцион тизими билан таъминлаган.

Янги туркум вакилларининг энг зўри буниси эмас, балки Honor 50 Pro Plus бўлади ва ишлаб чиқарувчи уни флагман процессор билан чиқаради.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Май ойида эгасини рози қилган смартфонлар рейтингида бултурги флагманлар етакчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.