Honor 60 сериясининг тақдимот санаси маълум бўлди

Honor 60 сериясининг тақдимот санаси маълум бўлди

Кечаги тизерлардан янги Honor 60 сериясининг тақдимот санаси 1 декабрда бўлиб ўтиши маълум бўлди. 

Серия Honor 60, 60 Pro ҳамда 60 SE смартфонларидан ташкил топган. 

Маълумотларга кўра, Pro модель Snapdragon 870 чипи, 100 ватт қувватлаш технологияси ҳамда 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Honor 60 эса 60 ватт қувватлаш технологияси билан жиҳозланади. 

Аввалги Honor 50 cерияси каби янги смартфонлар ҳам иккита айланали камера модулига эга бўлади. Honor компанияси ҳозирча смартфонларнинг техник жиҳатлари ҳамда дизайни ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаяпти. Демак, келаси ҳафтада ўтказиладиган тақдимот маросимида қурилмаларнинг барча жиҳатлари маълум бўлади. Тақдимот Хитой вақти билан 19:00 да бошланади. 

ЎҚИНГ: realme янги флагман смартфонни намойиш этмоқчи 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!