Honor 6A: “Малика”да яп-янги ҳамёнбоп смартфон сотилмоқда

Honor 6A: “Малика”да яп-янги ҳамёнбоп смартфон сотилмоқда

Honor тукуми одатда нисбатан илғор смартфонларни камхарж нархда таклиф қилади. Бироқ, баъзида пластик корпус, MediaTek'нинг кучсиз процессори, кичик сиғимли батарея ҳамда бармоқ изи сканерининг йўқлиги кўпчиликка ёқмас эди.

Honor 6A — бутунлай бошқа масала: металл корпус, бармоқ изи сканери, сифатли Qualcomm процессори, 2/16 ГБ тезкор хотира ҳамда 13 Мп аниқлигидаги яхши камера. Ва, буларнинг бари ҳамёнбоп нарх эвазига. Бизнинг қаршимизда 2017 йилнинг энг ҳамёнбоп ва нархига муносиб 1-рақамли смартфони турган бўлиши мумкин.

Honor 6A Honor 6A

Honor 6A'нинг техник жиҳатлари:

Экран: TFT-IPS, 5", 1280x720, мультитач;

Процессор: Qualcomm Snapdragon 430, 64 битли 4х1,5 ГГц Cortex-A53 + 4х1,1 ГГц Cortex-A53;

График чип: Adreno 505;

Операцион тизим: Android 7.0, EMUI 5.1;

Оператив хотира: 2 ГБ;

Доимий хотира: 16 ГБ;

Қўшимча хотира: microSDXC, 128 гигабайтгача;

Алоқа: GSM 850/900/1800/1900 МГц || UMTS 900/2100 МГц || LTE: 1, 3, 7, 38, 39, 40, 41;

SIM-карта: nano-SIM + nano-SIM (гибрид бўлма);

Симсиз интерфейс: Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.1;

Навигация: GPS, ГЛОНАСС;

Камера: бош — 13 Мп (фоточақноқ, автофокус), олд — 5 Мп;

Датчиклар: ёруғлик, оралиқ-масофв, акселерометр, бармоқ изи сканери, компас;

Аккумулятор: 3020 мА соат;

Ўлчамлари: 143,7х70,95х8,2 мм;

Вазни: 143 грамм.

Қадоқни очамиз

Honor 6A қадоғида қувватлаш ускунаси, USB-кабел, SIM-карталар бўлмасини очиш учун тўғноғич, фойдаланиш қўлланмаси мавжуд.

Ташқи кўриниш

Huawei компанияси ва унинг Honor суббренди смартфонлари узоқ пайт ўзига хос дизайни билан бошқа "ҳамюртлари"нинг ташқи кўринишидан ажралиб келишган. Мисол учун, 2016 йилга мансуб Honor 5A'ни олайлик — пластик орқа панел ҳамда ўта содда дизайни билан мазкур смартфон рақиблари олдида ип эша олмас эди.

Honor 6A эса дизайнидан салобатли ва ҳашамдор кўринса ҳам, ромлари пластикдан ишланган.

Honor 6A

Орқа панелда 13 мегапикселли бош камера модули мавжуд. Унинг 2 тусли светодиодли фоточақноғи бор. Модул корпусдан бир оз бўртиб чиқиб турибди. У осон қирилмаслиги учун атрофи металл ҳошия билан ўралган.

Бир оз қуйида эса бармоқ излари сканери ўрнатилган. У ўзининг бош функцияси билан бирга, бошқа вазифаларни ҳам бажаради. Мисол учун, девайсни блокировкадан чиқариш, қўнғироқларга жавоб бериш, камерани ишга тушириш, будильникни ўчириш, огоҳлантиришлар доскасини тушириш, ҳатто галереядаги суратларни ўтказиш мумкин.

Honor 6A Honor 6A

Honor 6A олд томони ҳимоя шишаси билан қопланган. Дисплей юқорисида эса — 5 мегапикселли олд камера, суҳбат динамиги, ўтказиб юборилган воқеалар учун LED-индикатори ва датчиклар мавжуд.

Корпуснинг ўнг томонида ўчириб-ёқиш ҳамда овозни бошқариш тугмаси ўрнатилган. Корпуснинг чап ёнида эса — бўлмача мавжуд. Унга 2 дона сим-карта ёки 1 дона сим-карта ва 1 дона қўшимча хотира флешкасини қўйиш мумкин. Шунингдек, смартфоннинг аввалги йилги моделларидан яна бир фарқи — корпусда энди «ақлли» тугма йўқ.

Бош динамик ва micro-USB порти корпус қуйисида жойлаштирилган, томда эса 3,5 миллиметрли аудио туйнук бор.

 

Экран

Honor 6A 5 дюймли ва HD сиғимли IPS-дисплей билан таъминланган. Албатта, ўта сифатли тасвир намойишини ҳамёнбоп смартфонлардан кутиш – бир оз хато. 6A экрани ҳам бошқа ҳамёнбопларники каби нархига яраша, албатта!

Биринчидан, 6A экрани олеофоб, яъни доғ-дуғга қарши қопламадан маҳрум бўлган. Шунинг учун бармоқ экранда бир текис ҳаракатланмайди, экран бир оз доғларга ўчроқ. Шу билан бирга, "оғир" ўйин ишқибозлари баъзи вақтда график-тасвир сифатидан хурсанд бўлмасликлари мумкин.

Экранда тасвир рангларининг кескинлиги юқори бўлмаса ҳам, сурат марказда ва экран чеккаларида бир хил акс этади. Экранни энгаштирганда сурат сифати ўзгармайди.

Созламаларда ранг-тус ҳароратини ўзгартириш мумкин. Шу билан бирга, экранда "мутолаа" режими ҳам мавжуд.

 Honor 6A Honor 6A

Интерфейс

Honor 6A Android 7.0 Nougat'нинг ўзлаштирилган EMUI 5.1 талқини бошқарувида ишлайди.

Тизимнинг брача стандарт функциялари мавжуд: кўп ойнали режим, бир вақтнинг ўзида 2 иловадан фойдаланиш, хатларга огоҳлантиришлар ойнасидан жавоб йўллаш ва бошқалар. Huawei бу тизимни қулай ва ёқимли дизайнда тайёрлаган. Ҳамёнбоп смартфон учун бу жуда катта ютуқ. Шу билан бирга, смартфон тез-тез "ўйланиб" қолади.

Ўрнатилган дастурлар орасида «Телефон диспетчери», саломатликни назорат қилувчи дастур, файл менежери, мусиқий плеер, "Галерея" ва бошқа функциялар диққатга сазовор. Swiftkey Keyboard клавиатураси эса таниш сўзларнинг шерикларини автоматик тарзда таклиф қилади.

 Honor 6A

Аппарат платформаси

Смартфон "юракчаси" сифатида таниқли Qualcomm Snapdragon 430 процессори танланган. Унинг частота тезлиги 1,5 ГГц. Бу чипсет бир қатор ҳамёнбоп смартфонларда ўрнатилган. Бу чип қувватни тежаши билан ҳам ном қозонган. График-тасвирлар учун эса Adreno 505 масъул. Тезкор хотира сиғими 2 ГБ, доимий хотира эса 16 ГБ. microSD ёрдамида доимий хотирани 128 гигабайтгача ошириш мумкин. Бунинг учун битта SIM-картадан воз кечиш керак.

Honor 6A 3D-ўйинларни ҳам қўллаб-қувватлайди, видео-карта оммабоп ўйинларда ўзини тўлиқ оқлайди. Жуда "оғир" ўйинларда смартфон бир оз қийналиши мумкин.

Honor 6A'нинг рақиблари сифатида Nokia 5 ёки Xiaomi Redmi 4X смартфонларини айтиш мумкин. Бироқ, улар бир оз самарадор ва қиммат.

Динамик ва микрофоннинг ишлаши яхши, овоз заҳираси етарли. Суҳбатдошни шовқин жойда ҳам яхши тинглаш мумкин. Мультимедиа динамиги битта ва овоз даражаси ўртача.

Honor 6A

Камера

Honor 6A стандарт камерага эга бўлган — 13 мегапикселли, ёруғлик тақсимоти f/2,2 бўлган бош модул ҳамда 5 Мп аниқлигидаги олд модул. Камера иловасининг интерфейси ҳам соддагина. Фойдаланувчи учун керакли режимлар мавжуд: HDR, секинлаштирилган видео, таймлапс, панорама, қиёфага зеб бериш.

Шу билан бирга, камера иловасидаги профессионал режим бўлиб, экспозамер, ISO, оқ тус баланси, фокусни қўлда ҳам созлаш мумкин.

Honor 6A

Ишлаб чиқарувчи камеранинг суратни қайта ишлаш алгоритмини алоҳида меҳр билан ишлаб чиққан. Натижада, ҳамёнбоп бўлса ҳам, Honor 6A ёруғлик паст шароитда ҳам бошқа рақибларидан яхшироқ сурат олади. Кундузги суратларнинг сифати юқори.

Олд камера 5 Мп аниқлигида ва унинг ишлаши ҳам ўртача. Айниқса, ёруғлик етарли бўлса, таассуротли селфилар олса бўлади.

Honor 6A бош камерасида Full HD (30 fps) видео олиш мумкин. Барқарорлаштириш функцияси йўқ.

 Honor 6A

Симсиз интерфейс

Смартфонда Bluetooth 4.1, Wi-Fi b/g/n ва FM модуллар бор. Бироқ, ишлаб чиқарувчи NFC ва Wi-Fi 5 ГГц модулларини ўрнатмаган.

 Аккумулятор имкониятлари

Корпусдан ажралмайдиган аккумуляторнинг сиғими — 3020 мА соат ва фаол фойдаланганда бу қувват 24 соатга етиб беради. Янаям узоғроқ ишлаши учун Honor 6A'да қувватни тежаш режими ҳам бор. Қувватни тежашнинг ҳам 2 усули бор: биринчисида барча иловалар ўчириб қўйилса, иккинчи усулда қўнғироқ ва SMS хизматлари ўчириб қўйилади. Иккинчи усул ёрдамида аккумуляторни тўлиқ қувватлаб, смартфондан 1 ҳафтагача фойдаланиш мумкин.

Амалда эса смартфонда ўртача ёруғлик билан бир соат ўйин ўйнаш 12 фоиз қувватни сарф қилади. Агар онлайн-видео кўрмоқчи бўлсангиз, тўлиқ қувват 7,5 соатга етади.

Honor 6A

Хулоса

“Малика”да Honor 6a айни пайтда 1,180,000 сўмдан сотилмоқда. Бу нарх эвазига жаҳонда тан олинган бренд гаджетига эга бўлиш – кўпчилик учун маъқул. Honor 6A самарадорлиги бошланғич даражада бўлган, ўртача дисплейли, яхши камерали смартфон. Унинг ижобий жиҳатлари кўп — металл корпус, аниқ ва тезкор бармоқ изи сканери, Qualcomm 430 процессори, камера ва узоққа етадиган аккуумлятори, Honor 6A — нархи жиҳатларига тўла муносиб смартфон.

Хулоса

Honor 6A самарадорлиги бошланғич даражада бўлган, ўртача дисплейли, яхши камерали смартфон. Унинг ижобий жиҳатлари кўп — металл корпус, аниқ ва тезкор бармоқ изи сканери

6.6балл

Honor 6A самарадорлиги бошланғич даражада бўлган, ўртача дисплейли, яхши камерали смартфон. Унинг ижобий жиҳатлари кўп — металл корпус, аниқ ва тезкор бармоқ изи сканери, Qualcomm 430 процессори, камера ва узоққа етадиган аккуумлятори, Honor 6A — нархи жиҳатларига тўла муносиб смартфон.

Дизайн

Экран

Процессор

Камера

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

  • металл корпус
  • аниқ ва тезкор сканер
  • қувватдорлик
  • яп-янги Android
  • яхши камера
  • Qualcomm Snapdragon 430 процессори

 Камчилиги

  • NFC йўқ
  • дисплей янада яхши бўлиши керак
  • операцион тизимнинг секин ишлаши
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.