Honor 70 смартфонининг биринчи расмий тизери эълон қилинди

Honor 70 смартфонининг биринчи расмий тизери эълон қилинди

Honor 70 смартфонлари сотувга чиқишга тайёр. Honor компаниясининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида қурилманинг тизер видеоси эълон қилди. 

Биринчи тизер муҳим, чунки бу Honor 70 аллақачон ишлаб чиқарилаётганини ва дўкон пештахталарида ўз ўрнини эгаллашга тайёрлигини билдиради. Демак, премьера тез орада бўлиб ўтади. 

Миш-мишларга кўра, қурилма шу ой охиригача расман тақдим этилиши керак. Дастлабки маълумотларга кўра, серияда учта модель бўлади: базавий Honor 70, шунингдек, Honor 70 Pro ва Honor 70 Pro+. 

Honor 70 моделига Qualcomm Snapdragon 7 Gen1 чипи, 120 гертс частотали Full HD+ OLED дисплей, 108, 8 ва 2 МП сенсорли камералар, 66 Вт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган 4,800 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилади.  

Honor 70 Pro модели эса MediaTek Dimensity 8100 чипи, 2600 х 1200 пикселли OLED дисплей, 50 (Sony IMX766), 50 ва 8 МП сенсорли камералар, шунингдек, иккита олд камерага эга бўлиши кутилмоқда. 

Сериянинг юқори қисмида 2800 х 1200 пикселли OLED дисплей, 50 (Sony IMX800 ёки IMX766), 50, 12 МП (телефото линзали) камералар ва 4,600 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган Honor 70 Pro+ жойлашади. У 100 ватт тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. 

ЎҚИНГ: Келажак букламафони ва ноутбуки кўрсатилди