Honor 8X: нарх борасида тоифадошларидан арзон

  •   Saroy
  •  705
  •  11.10.2018 15:07

Honor 8X: нарх борасида тоифадошларидан арзон

Honor 7X’нинг издоши бўлган  Honor 8X  режа бўйича Xiaomi’нинг Redmi Note линейкасини орқага суриб юбориши керак, шу боис янги модел компания томонидан олдинга қараб қўйилган жиддий қадам бўлди. Honor 8X ингичка ромга эга, янги корпус металдан ва шишадан ясалган бўлиб, ҳамда қопқоғи остида GPU Turbo бўлган кучли  Kirin 710  процессорига эга.  

Honor 8X X сериясидаги ўтмишдошларидан фарқ қилади: энди янги қурилма Huawei nova ёки  Mate гаджетларига яқин бўлди. Экранда жажжигина қирқма ҳамда юпқа ром, қурилмага жуда ихчам кўриниш берган. Honor 8X экрани  6,5 дюйм келади. Бу мазкур брендга қарашли гаджетларнинг энг йирик дисплейи ҳисобланади. Формати 1080 x 2340 (Full HD+), экраннинг корпусга бўлган нисбати 91 фоизгача етади.

ЎҚИНГ:Тармоқларда Honor 8X смартфони қутисининг сурати пайдо бўлди

Смартфонда SIM карталар учун учта слот бор  (microSD учун алоҳида), бармоқ излари сканери орқа панелга жойлашган.

Honor формати 8X 20+2 Мп бўлган асосий камерага эга. Уни сунъий интеллект ҳам қўллаб қувватлайди ҳамда  16-мегапикселли камераси селфи учун. Honor 8X’нинг батареяси сиғими  3750 мАч. Гаджет EMUI 8.2 бўлган Android 8.1 Oreo’да ишлайди. Қурилма қора, қизил ва мовий рангда таклиф этилади. Қолган маълумотлар яқинда бўладиган тақдимотда айтилади. 

ЎҚИНГ:Honor View 10 янгиланмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.