Honor Band 5 нималарга қодирлигини илк расмий видеосида кўрсатишди

  •   DiMaX
  •  550
  •  20.07.2019 14:51

Honor Band 5 нималарга қодирлигини илк расмий видеосида кўрсатишди

Хитойлик гигантга қарашли Honor бренди 23 июль кунига белгиланган матбуот анжуманида бир қатор девайсларини тақдим этмоқчи. Улар орасида Honor Band 5 фитнес-браслети ҳам бор.

ЎҚИНГ: 23 июлда Honor 9X смартфонлари билан бирга яна нималар тақдим этилади?

Компания ушбу «ақлли» билагузукнинг спорт билан шуғулланишда қанақа ёрдам беришини кўрсатувчи реклама видеосини тарқатди. Шунингдек, мазкур роликда Honor Band 5 интерфейси, турли экранларнинг биридан иккинчисига ўтиш қандай амалга оширилиши кабилар ҳам намойиш этилган.

Гарчи 23 июлда расман тақдим қилинадиган бўлса-да, Vmall, Tmall, Suning ва JD каби онлайн савдо майдончаларида ушбу фитнес-браслет учун олдиндан буюртма ола бошлашган. Лекин унинг нархи ҳозирча сир тутилмоқда.

Мазкур гаджет билан бирга Honor 9X ҳамда Honor 9X Pro смартфонлари, Honor Smart Screen «ақлли» телевизори, шунингдек, Honor MagicBook Pro ноутбуки ҳам намойиш этилади.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Apple, Samsung ҳамда Xiaomi брендларига мансуб смарт-билагузук ҳамда «ақлли» соатларни атиги 250 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Honor MagicBook Pro – ромсиз ноутбук: тақдимот куни, жиҳатлари ва расмий видеоси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.