Honor флагман смартфони билан бирга «ақлли» соат ҳам тайёрлабди!

  •   DiMaX
  •  912
  •  20.10.2018 12:37

Honor флагман смартфони билан бирга «ақлли» соат ҳам тайёрлабди!

Huawei компаниясига қарашли Honor бренди остида кучли смартфонлардан ташқари, бошқа турдаги гаджетлар ҳам ишлаб чиқарилади. Шулардан бири 31 октябрда – Honor Magic 2 смартфони билан бирга тақдим этилиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Янги Honor флагмани Tesla билан ҳамкорликда чиқмоқда

Honor бренди эълон қилган тизер-тасвирда янги «ақлли» соат тақдимотига ишора қилинган. Унда доирасимон шаклли қўл соати силуэти акс эттирилган, гаджет номи – «Honor Watch» ёзуви туширилган ҳамда намойиш санаси – 31 октябрь кўрсатилган.

Айтиш керакки, Huawei компанияси яқиндагина ўзининг Watch GT русумли смартвотчини чиқарган эди. Honor Watch ҳам унинг хусусиятларини мерос қилиб олишини тахмин қилиш мумкин.

Айтиш керакки, бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда айрим ишлаб чиқарувчиларнинг турли русумлардаги «ақлли» соатлари ва смарт-билагузукларини онлайн тарзда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei ўзининг Watch GT ақлли соатини расман намойиш қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.